3:27

Худонинг бошқаруви

MP3

Ассалому алайкум. Азизлар мен Лола сизларга ўзимда бўладиган бир ҳолат ҳақида гапириб бераман. Бу ҳолат сизда ҳам тез-тез бўлиб туришига ишончим комил. Чунки биз ҳаммамиз аёлмиз. Баъзан хўжайиним ишда ушланиб қолса, хавотирланаман. Қўл телефонига қўнғироқ қиламан, аксига олиб, қўл телефони ҳам ё ўчирилган ё доирадан ташқарида бўлади. Бундай ҳолатда ўзимни қўйгани жой тополмай қоламан. Дарров ҳаёлимга ёмон фикрлар кела бошлайди. «Йўлда бирор нарса бўлмадимикан?», «Менга шифохонадан қўнғироқ қилишса-я», «Ëмон одамлар қўлига тушиб қолмадимикан?». Аста секин ҳаёллар мени бундан ҳам ёмонроқ фикрларга бошлайди. Шундай ҳолатда қаднай ҳотиржам бўлиш мумкин. Кейин ўзимни жуда ёмон ҳис қиламан. Хўжайинимдан ҳафа бўламан: «Нега қўнғироқ қилиб қўймади?», «Телефонининг қуввати тугаган бўлса, ишхонасининг телефонидан, ёки танишининг телефонидан қўнғироқ қилиб қўйса бўлмайдими?». Мана шундан кейин кўзларимдан ёшлар тинмай қуйила бошлайди. Сиз ҳам мана шундай ҳолатга тушганмисиз? Шундай бўлса, менинг ҳолатимни тушунасиз ва Худо бизга нисбатан қандай муносабатда бўлишини билишга қизиқасиз. Худо Езекиел пайғамбар орқали шундай дейди: «Мен йўқолганни излаб топаман, ва ортга қайтараман. Жароҳатланганни шифолайман, ожизларини кучли қиламан… Мен уларга чўпон бўламан ва адолат билан бошқараман» (Езекиел 34:16).

Худо бизга чўпон кераклигини биларди. Агар Худонинг бошқарувисиз ўз ҳолимизча яшасак, адашиб қолиб, муаммоларга дуч келишимиз мумкинлигини ҳам биларди. Ҳаворий Бутрус бизни тушунган шекилли: «Илгари чўпонсиз адашиб юрган қўйларга ўхшар эдингизлар, энди эса жонларингизнинг Чўпону Посбонига қайтиб келдингизлар» (1 Бутрус 2:25).

Худо биз аёлларни яхши тушунади. Бизга ёрдам беролади. Унинг биз учун инояти етарли. Калом Унинг бизга нисбатан қанчалик ғамхўрлигини айтади. У ўзиникиларни билади ва Ўзиникилар ҳам Уни билади. У бизларга ҳаёт бағишлайди. Худо қўзиларини, яъни бизларни боқади ва оби-ҳаёт булоқларига олиб боради, бизнинг кўз ёшларимизни бутунлай артиб юборади. Ëш қўзичоқлари борларни мулойимлик билан бошқаради. У биз каби адашган қўйларнинг Улуғ Чўпонидир. У яна биз учун қайтиб келади.

Бизнинг чўпонимиз бизни тўғри йўлдан олиб юради. У бизнинг қаерга боришимиз кераклигини билади. Биз қилишимиз керак бўлган иш фақат Унга эргашишдир. Агар бир ўзимиз қолсак, Чўпонимизга эргашмасак нима бўлади? Маталлар китоби шундай дейди: «Шундай йўл борки, инсонга тўғри бўлиб кўринади, аммо охири ўлимга олиб боради.» Тўғри йўлда эканимизни қандай биламиз. Худо Ишаё пайғамбар орқали шундай деган: «Қачонки ўнгга ёки чапга бурилганингда, қулоқларинг орқангдан келган мана шундай овозни эшитади: «Мана шу йўлда юр» (Ишаё 30:21). Тўғри йўлдан юрсак, Худонинг ўзи бизга ҳамроҳ бўлади. Олдинда қандай қийинчиликлар бўлмасин биз ўша йўлдан ўта оламиз. Биз ҳис-туйғуларимизни, муаммоларимизни Худога топширсак у бизни бошқаради. Ҳаётингиз давомида нима қилишни билмай чалкашиб қолсангиз, Унга айтинг. Тўғри йўл кўрсатиши учун Унинг бошқарувини ва шу йўлда юриш учун Унинг кучини, тасаллисини сўранг. Унинг бошқарувига бутунлай ишонинг. Азизлар бу ҳақида кўпроқ билишни истасангиз, бизнинг www.najot.com ва dilkash@najot.com сайтларимизга марҳамат қилинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top