Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон биродар. Худонинг ҳеч қачон ўзгармаслиги ҳақида Муқаддас Китобдан ўқигансиз, тўғрими? Агар шундай бўлса, Худованд қадимда ҳаёт ривожланмаган, техника тараққий этмаган бир даврларда қандай ишлаган экан? Бизнинг жамиятимиз, маданиятимиз ўзгарган бўлса ҳам Худо ўзгармаган. Маданиятларнинг ўзгариши ҳақида У ҳамма нарсани билади. Сим ихтиро қилинмаган пайтда ҳам электр жиҳозлари ҳақида билган. Бошқача айтганда, ҳамма нарсалар ҳақида билган. Бугунги кунда У Ўзининг ажойиб ҳузури орқали сизнинг ҳаётингизда ишлашни, сизга гапиришни, сизга Ўзини билдиришни ва сизга қувват беришни хоҳлайди. Ҳаётингизда Унинг ҳузурини ҳис қилиш қандай ажойиб! Ҳаётингизда Худонинг иродасига мос келадиган ишларни қилишингизда ҳеч қандай чегара мавжуд эмас. Хўш, У ўтмишда қандай ишлаган?
Narrator 2 Сал ортга қайтиб, кўз ташласак, яна такрор айтаман, У ўзгармаган. Биз турли инсонларни бир қаторга териб, бу инсонлар бошқа одамлардан муҳимроқ, дейишимиз мумкин. Худода эса бундай гап йўқ. Чунки эсингизда бўлсин – қалбингизда яшаётган ўша Муқаддас Руҳ ҳар бир имонли кишининг қалбида ҳам яшамоқда. Агар ер юзидаги ҳар бир имонли кишининг юрагини суғуриб олиб, бир жойга тўпласангиз, уларда ҳеч қандай тил, ранг, маданиятни тополмайсиз, фақат Худо бор. Биз ҳаммамиз бир хилмиз. Чунки бу юрак, бу инсон қалби. Худо мана шундай ишлайди. У бизнинг руҳимизда Ўзининг Руҳи билан ишлайди. Келинг, бу ҳақда ўйлаб кўрайлик. Мисол учун, Худо Мусога гапиргани ёдингиздами? Мусо қирқ йилдан бери саҳронинг нариги томонида яшаётган эди. У Мисрлик аскарни ўлдириб қўйгани учун у ердан қочиб кетган эди. Саҳронинг нариги томонида қўй боқиб юрганида, ёнаётган бутани кўриб қолади.
Narrator 1 У бутага қараб туриб, унинг ёниб тугамаётганини сезиб қолади. Каломда Мусо у томонга қаради, дейилган. У йўлида давом этмади. “Кўзимга кўринди” демади. У ўгирилиб қаради ва шу пайт Худо унга “Мусо, Мусо” деди. Шунда Мусо тўхтади. Бу ҳикояни биласизлар – Худо унга оёқ кийимини ечишни буюрди. Оёқ кийимингни еч. Сен турган жой муқаддас, деган. Бу ерда Худо нима қилди? У маҳус йўл билан Мусога Ўзини зоҳир қилди. Бизнинг ҳаётимизда ҳам ёнаётган буталар учрайдими, дейишингиз мумкин. Мусо кўрган бутани назарда тутяпсизми? Йўқ. Бироқ сизга мос келадиган хилини назарда тутган бўлсангиз, ҳа. Чунки Худо сизнинг ҳаётингизда ҳам нимадир қилишни истайди. У Мусога Ўзини ажойиб тарзда зоҳир қилди. Кейин унга “Мисрга боришингни ва Фиръавнга Менинг ҳалқимни озод қилишини айтишингни истайман” деди. Шундай қилиб, Худо Мусога топшириқ берди.
Narrator 2 Лекин олдин Мусога нимани юборди? Агар Мусо фақат овозни эшитганида, Мисрга борган бўлармиди? Менимча йўқ. У ёнаётган бутадаги Худонинг ҳузурини ва эшитган овозини инкор қила олмасди. Ёшуа Мусонинг ўрнини эгаллагани ҳам эсингиздами? Ёдингизда бўлса унинг вазифаси Исроил ҳалқини дарёдан олиб ўтиш эди. У ҳалқни дарёдан ўтишга тайёрлаётган эди, бироқ Худо учун энг муҳими – Ёшуа буйруқларни ким бераётганини аниқ билиши эди. Шу сабаб Худованд унга фариштасини юбориб, унга ҳам худди Мусога айтганидек, “Оёқ кийимингни еч, сен турган ер муқаддасдир”, деди. Бу пайтда Ёшуа нимани ҳис қилганини тасаввур қилган бўлсангиз керак. Бу жойда Худо унга нима дегани ҳақида ҳеч нарса ёзилмаган. Шунчаки Худо унга фариштасини зоҳир қилгани айтилган холос. Яна фаришта унга оёқ кийимини ечишини, у турган ер муқаддас эканини айтган.