3:42

Илк Нотариус

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон биродарлар. Сиз билан навбатдаги эфир орқали яна ғойибона учрашиб турганимиздан бениҳоя мамнунмиз. Бугунги кунда қонун доирасида ҳуқуқларимизни ва мол-мулкларимизни тасдиқдан ўтказиб бераётган нотариал идораларнинг келиб чиқиши ва унинг тарихи ҳаммамизга ҳам қизиқ бўлса керак. Бир куни Муқаддас Каломни ўқиётиб, қадимги иброний ҳалқида мол-мулкларни халқ орасида гувоҳлар ёрдамида қонуний ўзлаштириш ва келишув бўлгани ҳақида ўқиб қолдим. Қарангки, нотариал ҳужжат юргизиш тартиби бугунги шаклга келгунча, жуда кўп ўзгаришларни бошидан кечирган экан. Келинг, бу ҳақида биргаликда батафсил билиб оламиз. Тарихий маълумотларга кўра, илк ноариал идоралар ёки ҳодимларнинг пайдо бўлиши қадимги Мисрга бориб тақалар экан. Қадим Мисрда инсон ижтимоий ҳаётига тегишли – мол-мулк савдосига тегишли ишлар қоғозга расман қайд этиб борилган экан.

Narrator 2 Аслида диққат қилиб қарасангиз, айнан мана шу нотариал ишларнинг борлиги давлат ва ижтимоий аҳолининг қонун борасидаги билимларини ва савдо сотиқни ривожланишга сабаб бўлган. Тарихий манбааларда келтирилишича, бугунги нотариусларнинг илк кўриниши эрамиздан аввалги 2750-2250 йиллардаёқ мавжуд бўлган. Қадимги Мисда “сеш”, яъни ҳаттотлар иш бошлаган. Улар расмий мулоқотлар, давлат аҳамиятига молик бўлган ишларни, давлатлар аро келишувларни қоғозга туширишган. Буни қадимий Мисрнинг бюрократизми, деса ҳам бўлади. Шахсий хатларни ёзиб бериш, расмий мурожаатномаларни ёзиш ва қайд этиш, солиқ тўланганлиги ёки тўланмаганлиги ҳақидаги маълумотларни ёзиш уларнинг қўлидан ўтган. Ўша даврда уларнинг иши шунчалик қадрланганини, Миср фиръавни Тутанхамон ўлганида ўзи билан ёзув ашёларини ҳам қўшиб кўмишларини буюрганидан ҳам билса бўлади.

Narrator 1 Энди қадимги Мисрдан қайтиб эрамизнинг 535 йилига, Рим империяси даврига назар ташласак. Айтишларича, ҳозирги нотариусларнинг ҳақиқий аждодлари Рим Империясида дунёга келган экан. Кўпчиликнинг фикрича, биринчи нотариус Тиро исмли Римлик қул бўлган экан. У машхур оратор Сисеронинг нутқларини қисқартирилган шаклда ёзишни ўйлаб топган ва у бу шаклни “notae” деб атаган. Бошқа ундан кейинги стенографларни эса кейинчалик, “notarii” деб аташган. Кейин эса одамлар тилига бу сўз нотариш ёки нотариус деб кўчган. Бундайлар маълум бир тўлов эвазига шартнома қоғозларини тайёрлаган, ўлим олди васиятномаларни ёзган ва бошқа муҳим қоғоз ишларини бажарган. Рим империяси ва одамларнинг саводи ўсиши билан нотариуслар хизматига талаб ҳам ошган. Нотариус ишлари Буюк Британияга 13-14 асрдагина етиб келди. Англия ўз қонунларини ишлаб чиққач, нотариуслар хизматига эҳтиёж туғилди.

Narrator 2 Кўпинча нотариусларни Папанинг ўзи ёки Кентербери Архиепископи тайинлар эди. Вақт ўтиши билан Папа томонидан тайинланган нотариуслар дунёвий ишларга аралаймайдиган бўлиб қолди, шу сабабли, оддий аҳоли ичидан нотариуслар чиқди ва нотариус ишлари расмий тус олди. Улар ривожланиб бориб бугунги кундаги нотариуслар ишлари кўринишини олди. Қадимда нотариуслар қилган ишларни яъни қайдномаларни бугунги тарихчиларимиз қанчалик қадрлашини биласизми? Агар уларнинг ишлари бўлмаганида биз қадим тарихимиз ва унда бўлиб ўтган ажойиб ишлардан бохабар бўлмаган бўлардик. 15 асрда Колумб саёҳатга отланганида ўзи билан бирга бир нечта нотариусларни ҳам олган. Колумбни қиролича Изабелла ва Қирол Фердинанд маблағ билан таъминлагани учун, йўлда қандайдир ҳазина учраб қолса уларни қайд этиш учун нотариуслар керак бўлар эди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top