3:02

Бизнинг ҳаётимиз

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи мухлислар. Сизлар билан яна радио тўлқинлари орқали бўлсада дийдор учрашиб турганимиздан бағоят миннатдормиз. Ҳар бир инсонни, шу жумладан масиҳийларни ҳам бир хил савол ўйлантириб келмоқда.

Ахир ҳар биримиз мустақил ҳаётни бошлаганимиздан сўнг, ўзимиз ва оиламиз ҳақида қайғуришимиз керак. Кўпинча шунга ўхшаш саволлар ҳаёлимизда чарх уради. Нима қилсам экан? Қандайдир касбни эгаллаш учун бирон бир жойда ўқисаммикан? Ёки савдо сотиқ билан шуғуллансаммикан? Муқаддас каломни ўрганиш учун бирон бир масиҳий коледжга бориб ўқишим шартми? Балки уйда тинчгина ўтирсаммикан?

Ушбу саволлар ҳар биримизни фикримиздан ўтганига ҳечам шубҳам йўқ. Яна бир нарса: балки Худованд мени чўпонликка ёки бўлмаса миссионер бўлиб хизмат қилишга чақиргандир. Ҳурматли радио тингловчи биродарлар, келажакда нима билан шуғулланишимизни олдиндан тўғри режалаштиришимиз керак. Чунки ҳозиргина айтиб ўтган саволларимизнинг барчаси жуда муҳим саволлардир.

Азизлар, агар орамизда кимдир ўз ўзига шундай саволларни ҳеч қачон бермаган бўлса, демак Худосиз уз кучи билан режалар тузишга уриниб кўраётган инсонлар сафига киради, деб бемалол айтишимиз мумкин. Азизлар, энг аввало Худо ҳар биримизни ҳаётимизни бошқариши учун ўзимизда хоҳиш бўлиши керак. Келинг, яхшиси Худо илк масиҳийларнинг ҳаётларини қандай бошқарганлигини кўриб чиқсак. Ҳурматли биродарлар, энг аввало Муқаддас каломдан айрим оятларни манзилларини келтириб ўтсам.

Ушбу оятлар орқали Худо илк масиҳийларнинг ҳаётини нималар қилганини Каломни ўқиб кўрганингиздан сўнг билиб олишингиз мумкин. Демак, Ҳаворийлар 8 боб 1 оятдан 4 оятгача бўлган жойлар.

Ушбу оятлардан Худо илк масиҳийларнинг ҳаётларида йўл қўйган шароитлар ҳақида билиб олишингиз мумкин. Яна Ҳаворийлар 9 боб 38 боб ушбу оят орқали эса имонлиларни таклиф қилиш тўғрисида билиб оламиз. Кейинги оят эса Ҳаворийлар 11 боб 22 оят бу оятда эса Худо ибодатхонадан юбориши ҳақида кўришимиз мумкин. Охирги оятларимиздан бири эса Ҳаворийлар китоби 13 боб 2 оят бу жойда эса Худонинг тўғридан тўғри аралашувини куришимиз мумкин.

Азиз биродарлар, аслида бошқариш ҳам осон иш эмас. Шунинг учун Худованд ҳар биримизга берган хизмат осон эмаслигини билсак ҳам, уни охиригача олиб бориш, демак, Худованд билан биргаликда Уни хизматини қилаётганимизни англатади. Азиз биродар, ҳаётимизнинг бошқаруви Худованднинг қўлидадир.

Худованддан сизга тўғри йўлни кўрсатишини сўранг. Азизлар, сиз билан хайрлашар эканман, ўзимизнинг сайтимиз манзилини сизларга эслатиб ўтсам: www.najot.com Хайр, саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top