3:42

Тиз чўксак…

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон биродар. Айтайлик, ҳаётингизда ҳал қилишингиз лозим бўлган қандайдир муаммо бор ва ҳеч қандай белги кўрмаётганингиз учун сиз Худога Унинг шу яқин атрофда эканига ишонмаётганингизни айтдингиз. Ёки “Раббим, ўзим билган ҳамма нарсани қилиб кўрдим ва Сен ҳеч нарсани ўзгартирмадинг. Агар мени савсанг, нимадир қиласан” дедингиз. Сиз Ундан аъло нарса олишни истайсизми? Унда барча хоҳишларингизни Унга топширинг ва шундай денг: “Раббим, Сендан эшитаётганларим менга ёқмайди, таслим бўлишни ҳам ёқтирмайман. Менда бундай ғазаб, нафрат ва рад қилишлар бўлишини, буларнинг биронтасини ҳам ёқтирмайман, бироқ уларнинг ҳаммасини олдингга қўяман. Буни кечираман. Ҳаётимда Сенга ёқмайдиган ёки Сенга хурматсизлик бўладиган нарсалар бўлишини истамайман. Бу нарсани Ўзинг истагандек яхшиликка айлантиришингга ишонмоқчиман”.

Narrator 2 Тиз чўккан ҳолда сиз ютқазмайсиз. Тик турган ҳолда ютқазишингиз мумкин. Бақир-чақир қилиб, ўзингизни ҳимоя қилиб ҳам ютқазишингиз мумкин, бироқ курашингизга Худони жалб қилганингизда ўзингизни тўлиқ Унга топширганингизда, Унинг йўллари ва иродасини биринчи ўринга қўйганингизда курашда ютқазмайсиз. Худога қарши курашни тентаклик, деб айтиш мумкин. Ўйлаб кўринг – Худода аъло нарсалар бор. Худо сиз учун нималарни атаб қўйганини кўра олганингизда эди! Унинг ҳаёлида энг яхши нарсалар бор. Ўзидаги аъло нарсаларни сизга бериш учун кутиб турибди. Бироқ У билан биргаликда вақт ўтказишингизни, Уни эшитишингизни, муҳтожликларингизни У билан бўлишишингизни кутиб турибди. Унутманг, жанг майдонидаги ягона қўмондон У ва агар сиз истасангиз ҳамма нарсаларни сиз учун яхшиликка айтантирмоқчи. “Мен Масиҳий ҳам эмасман, бу нарса менинг ҳаётимда қандай иш бериши мумкин?” деб сўрашингиз мумкин.

Narrator 1 Иш бермайди. Сабаби – сиз ўз гуноҳкорлигингиз билан ўзингизни Худодан ажратиб қўйгансиз ва Худо олдида гуноҳкорлигингизни тан олмагунингизча бу иш бермайди. Исо Масиҳнинг хочдаги ўлими гуноҳларингиз учун тўлиқ тўлов бўлганини ва гуноҳларингиз учун Ундан кечирим сўраган заҳотингиз У сизни кечиришини англаб етмагунингизча, Уни имон билан Нажоткорим, деб қабул қилмагунингизча ва ҳаётингизни Унга топширмагунингизча бу иш бермайди. Буни қилмагунингизча сиз ўзингизга тегишлисиз ва курашда ғолиб бўлмайсиз. Бир нечта одамларда яхши таассурот қолдиришингиз мумкин, бироқ ич-ичингиздан бахтиёр эмассиз. Ташвишларингиз тиқилиб ётибди. Ҳаётингизда ўзингиз истамаган кўп нарсалар содир бўляпти. Уларни қандай бартараф қилишни билмайсиз. Сизлар билан қандай кураш олиб бориш ҳамда ҳар бир курашда фақат ғолиб чиқиш ҳақида гаплашдик.

Narrator 2 Агар ҳеч қачон Исо Масиҳни Нажоткорим, деб қабул қилмаган бўлсангиз, гуноҳларингизни тан олиб, Ундан сизни ўзгартиришини, сизга янги руҳ беришини сўранг. У сизга янги руҳ беради. Янги ҳаёт беради. Янгича ёндашув беради. Ҳаёт ҳақидаги тушунчаларингизни янгилайди. Шундай қилсангиз, У сизнинг иқрорингизни, тавбангизни қабул қилади. Худонинг Руҳи ҳаётингизга кириб келади ва сизни Худонинг фарзанди сифатида муҳрлайди. Танлаш сизнинг иҳтиёрингизда. Буни танлаш энг оқилона танлов бўлади. Қачон Худонинг олдида тиз чўкиб, Муқаддас Худо бўлгани учун таъзим қиласиз? Қачон Уни олқишлаб, раҳматлар айтиб, Унинг яхшилигини, севгисини ва меҳр-шавқатини эълон қилиб, сизга мос келадиган йўлда сизни ишлатиши учун ўзингизни Унга топширасиз? Бироқ сизлар ким бўлсангиз ҳам, қаерда бўлсангиз ҳам Худодан аъло нарсалар олишни истасангиз, У билан алоқани бошланг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top