3:34

Tўсиқлар

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи мухлислар. Сизлар билан яна радио тўлқинларимиз орқали ғойибона бўлсада учрашганимиздан бағоят хурсандман. Азиз биродарлар, тингланг эфирда “Дилкаш” радиоси. Исо Масиҳ ҳам Ўзининг уч йил хизмати давомида кўплаб шаҳарлар, қишлоқларга ва уйларга Хушхабар айтиш учун борди. У Хушхабар айтиш билан бир вақт ичида шогирдларини имонда мустаҳкам туришга ўргатарди. Муқаддас Китоб шундай дейди: “Исо ҳамма шаҳар ва қишлоқларни айланадиган бўлди.

Маҳаллий ибодатхоналарда таълим бериб, Худонинг Шоҳлиги тўғрисидаги Хушхабарни эълон қилар ва одамларнинг ҳар хил дарду дармонсизликларини даволар эди”. Матто Хушхабар китобининг 9 боби 35 ояти. 1 асрда Хушхабар тарқалиши учун кўпгина тўсиқлар ҳам бўлган. Масалан, яҳудий дини томонидан бўлган тўсиқлар. Яҳудийлар Масиҳни Рим империясидан ва қулликдан озод қилади, деб ўйлаган эди, шунинг учун яҳудийлар Масиҳни рад этарди. Масиҳийлар учун эса Масиҳ гуноҳдан озод қилувчи Шоҳ эди.

Яҳудийлар учун Худо фақат синагогада, ва барча қонун-қоидаларни бажариши керак эди, лекин масиҳийлар учун энди қонун-қоида йўқ ва Худо эса уларнинг юрагида эди. Кўпгина руҳонийлар ҳам тавба қиларди, ва шунинг учун тавба қилмаган руҳонийларнинг ва синогогадагиларнинг рашқи келарди. Бундан ташқари яна Рим империяси томонидан ҳам тўсиқлар бўлиб турган. Рим империясида одамлар кўп худоларга ишонарди ва бу худолар давлатга фойда олиб келади, деб ишонарди. Масиҳийлар эса фақат Исога ишонинглар, деб воизлик қилганда кўпгина қаршиликларга дучор бўлган.

Агар Исога ишонсак, худоларимиз хафа бўлади ва давлатимизга фойда бўлмайди, деб ўйларди улар. Рим империясида шунақа ғоя бор эди: “Нима янги нарсалар ва янги фикрлар бўлса — булар яхши эмас”. Чунки уларнинг олимлари ва файласуфлари ҳамма нарсани биламиз, деб ўйлар эди. Ва улар ўйлардики: “ҳамма доно одамлар Рим империясида яшайди”, аммо масиҳийлар ягона доно бу Исо Масиҳ, деб ваъз айтарди. Бу фикрлар римликларни жаҳлини чиқарарди. Масиҳийлик одамларга озодлик беради ва кейин давлатни бошқариш қийин бўлади, деб жуда қўрқарди. Масиҳийларни Римни ёқиб юборишда айблаган ва масиҳийларни халққа ёмон кўрсатган эди улар.

Масиҳийлар қийин азоблар билан ўлдирилган ва бу қийинчиликларни кўриб кўплар Исога ишонишга қўрқарди. Римликлар масиҳийларни Худога эмас, балки Исо деган одамга ишонади деб, “худосизлар” деб айблаган. Маданиятга ва давлатга қаршилар, деб айблашган. Одам ейдиганлар, деб айблашди. Бу ҳақида Юҳанно мактубининг 6 боби 53 ва 66 оятларида ўқиб оласиз. Эркаклар ҳам, аёллар ҳам биродармиз деб ёмон ишлар ва зино қилади, деб ўйлаган эди улар. Хуллас, ўша пайитдаги ўхшаш тўсиқлар ҳозирги кунда ҳам мавжуд, деб айтишимиз мумкин. Шу билан азизлар, эшиттиришимиз охирлаб қолди. Бизнинг интернетдаги сайтимизни манзили: www.najot.com Ҳозирча хайр, саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top