Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон биродар. Биз тез-тез Худо ҳаётингда нима бўлаётганини, юрагингдан нималар кечаётганини билади, дея бошқаларга тасалли ва далда берамиз. Худонинг ҳамма нарсадан хабардор экани, Унинг ҳамма нарсани билиши биз учун қанчалик аҳамиятли? Бу саволга жавоб топиш учун энг аввало Забур 138 боб 1-4 оятларга қарасак, «Эй Эгам, мени Ўзинг синаб кўриб, билгансан, Қачон ўтириб, қачон туришимни Ўзинг биласан, Ўй–хаёлларимни узоқдан туриб англаб оласан, Юришимни, ётишимни Сен текширасан, Барча йўлларим Сенга ойдай равшандир. Бирон сўз тилимга келмасдан олдин, Эй Эгам, Сен ҳаммасини биласан.» Худо ҳар нарсани билгучидир. Бу – Ундан ҳеч нарсани яширишнинг имкони йўқ дегани. У бизнинг ўтмишимиз ва келажагимизни билади. У бугунимизда содир бўлаётган нарсаларни ҳам билади. У ҳисоб-китобни, микробиологияни, Инглиз тилини ҳам билади.
Narrator 2 У физика ва муҳандисликни, оилани боқишдаги босимларингизни ҳам билади. Аммо, У мени шахсан яхши билади. У мен ҳақимдаги ҳамма нарсани билади. Унинг ҳамма нарсани билиши бизга қанчалик муҳим? У ҳамма нарсани билгани учун ҳам мен ҳақиқийман. Унинг олдида ўзимни яхши одамдек тутишимнинг ҳожати йўқ. Чунки, У мени яхши билади. Унинг олдига келганимизда, ҳиссиётларимизни ўзгартиришимиз шарт эмас. У аллақачон юрагимизда нималар кечаётганини билади. Худованд нимадан бунча ҳафалигимизни яхши билади. Ўзимизни ҳавфсиз ҳис қилаётганимизнинг, тушкунликларимиз ва муҳтожликларимизнинг асосий сабаби нима эканлигини ҳам билади. У бизнинг қўрқувларимиз ва танқидий фикрларимизни йўқота олади. У бизни тинчликка етаклайди ва жароҳатларимизга малҳам бўлади. Ҳазрати Довуд пайғамбар Забур 138 бобда шундай дейди,
Narrator 1 “Текшириб кўр мени, эй Худо, юрагимни бил, Синаб кўр мени, ташвишларимни бил. Билгин–чи, менинг бирон қабиҳлигим бормикан? Мени абадий йўлдан етаклаб боргин.” Ундан бир неча оятлар олдин, оғзидан беҳосдан ёмон сўзлар чиқиб кетганидан сўнг, “Билгин-чи, менинг бирор қабиҳлигим бормикан”, дейди. Худованд бизнинг ичимизда кечаётган ҳамма нарсани билгани учун, Унинг олдида ҳисларимизни яшира олмаймиз. Шундай пайтларда биз шунчаки, Ундан ёрдам сўраймиз. У бизга нима кераклигини билади. У мен ҳақимда ҳамма нарсани билгани учун, ҳар қандай муаммони Унинг олдига олиб келишим мумкин ва У бунга жавоб беради. Ибронийларга 4 боб 16 оят бизга шундай дейди, “Келинглар, иноятли Худойимизнинг тахтига жасорат билан яқинлашайлик. Шунда У бизга марҳамат кўрсатади, Унинг инояти зарур вақтда бизга ёрдам беради.”
Narrator 2 Худонинг ҳар нарсани билгувчи эканини билиш, Унга яқин юришга ундайди. Чунки ҳаётимизнинг йўллари қаерга бошлашини У яхши билади, шунинг учун ҳам Унга яқин юрсак, У бизни тўғри йўлдан етаклайди. У ҳар нарсани билгани учун ҳам, Унинг бошқарувига ва иноятига суянишимиз керак. Ўз ҳолимизча, ўз донолигимизга ишониб йўл танласак ва Худованддан узоқлашсак, ҳаётимизни барбод қилишимиз мумкин. Шундай экан, Худонинг донолигига, иноятига ва биз ҳақимизда ҳар нарсани билувчи эканига суянган ҳолда Унинг ҳузурига яқинлашайлик. Суҳбатимиз охирида Сулаймон пайғамбарнинг ҳикматларида келтирилган иккита оятни ўқиб бераман, “Ўз ақл–идрокингга суянма, бутун қалбинг билан Эгамизга ишон. Ҳар ишингда Эгамизни эътироф эт, шунда У йўлларингни тўғрилайди.”