Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон. Бугун сизга машҳур воиз Стенлининг ҳаётида бўлган бир гувоҳликни тақдим этамиз. У шундай дейди: “Семинардаги ўқишимнинг учинчи йилини тугатаётганимда рафиқам иккаламизга бошқа шаҳарда кўнгилли бўлиб хизмат қилиш топширилди. Шанба куни эрталаб уйқудан уйғонганимда ўзимни жуда оғир ҳис қилдим ва бунинг сабабини тушуна олмадим. Шунчалик оғир ҳис қилганим учун аёлимга тиз чўкиб ибодат қилишим кераклигини айтдим. Мен ҳам аёлим ҳам кун бўйи ибодат қилдик. Бироқ соат олтига яқинлашгани сайин Калифорнияга бориш режаларим ҳақида Худо менга нимадир айтмоқчи бўлаётганини англашни бошладим. Мен Калифорнияда ваъз айтишим, аёлим эса мусиқий гуруҳни бошқариши ва қўшиқ айтиши керак эди. Бу фикр энг тўғри фикрдай ва биз худди шундай қилишимиз керакдек туюлган эди. Тахминан соат олтиларда Худо менга “Сен Калифорнияга бормайсан. ” деб айтаётганини билдим.
Narrator 2 Кейин мен эътироз билдирдим. “Ҳамма хужжатлар тайёр, кенгаш мени бу ишга тасдиқлади, ҳамма бундан хурсанд” деб, нима учун боришим кераклигини Худога тушунтира бошладим. “Сен у жойга бора олмайсан, бормаслигинг керак. Менга ишон” деди Худо. Ниҳоят: «Майли, Раббим, мен у жойга бормайман. Лекин унда нима қилишим керак? Бунга уч ой тайёргарлик кўрдим». Қайнотам аёлимга Шимолий Каролинадаги Лура кўли бўйида жойлашган уйини берган эди. Бу жой жуда яхши жой бўлиб, бу Худонинг иродаси бўлмаса керак, деб ўйладик. Чунки Каломни ваъз қилиш ўрнига бундай ажойиб кўл бўйида уч ой мазза қилиб дам олиш Худонинг иродаси бўлмаса керак, деб ўйладик. Бироқ Худо менга «Бор» деди. Шундай қилиб, мен кетдим, лекин бироз истамайгина борганимни ҳам айтишим керак. Икки ярим ой кўл бўйида мазза қилиб дам олдик.
Narrator 1 Бир куни балиқ овлаётганимизда олдимга бир киши келиб, «Чарлз Стэнли сизмисиз?» деб сўради. «Ҳа» деб жавоб бердим. “Бизнинг Чўпонимиз таътилга кетаётган эди, шунга келаси якшанба куни бизга ваъз айта оласизми?” деб сўради. Мен албатта, деб жавоб бердим. Шундай қилиб, якшанба куни уларнинг жамоатига бориб, ваъз айтдим. Шунда улар “Келаси якшанба куни ҳам кела оласизми, чунки чўпонимиз икки ҳафтага кетган” дейишди. “Яхши, келаман” дедим ва кейинги якшанба куни ҳам ваъз қилдим. Ваъздан кейин мени оқшомда бўладиган базмга таклиф қилишди. Мен ҳам боришга рози бўлдим. Улар мени оқшомга ўзларининг чўпони сифатида чақиришга қарор қилишганини айтишди. Бу мен учун ақл бовар қилмайдиган иккинчи нарса эди. Авваламбор, семинарияда яна бир йил ўқишим керак. Шунинг учун уларга “Йўқ, мен бундай қилолмайман, хали яна бир йил ўқишим бор. “Яна бир йил ўқишингиз борлигини биламиз” деди бир одам.
Narrator 2 Ўша одам яна, “Биз сиз учун бу ерга янги уй қурмоқчимиз” деди ва менга қурилиш бўладиган жойни кўрсатди. Бу эса мен учун яна бир ақл бовар қилмас нарса эди. Бу нарсаларга қайси томондан қарасам ҳам мен бунга лойиқ эмаслигимни ҳис қилардим. Бундай бўлишини кутмаган эдим. Худо нима қилмоқчи бўлаётганини тушунмасдим. “Биз сизни кутамиз” дейишди. “Бу ҳақда ибодат қилишим учун бироз вақт беринглар” дедим. Шундай қилиб, бу учун уч ой ибодат қилдим ва Худо мендан айнан шуни истаганини тан олдим. Ўшандан кейин у жойдаги жамоатнинг ёнгинасида жойлашган Муқаддас Калом Инстититути президентидан мактуб олдим. Бу яна битта мен учун ақл бовар қилмас нарса эди. Шундай қилиб, у мендан ваъзга тайёргарлик қилиш ҳақида таълим бера олишимни сўради. Яна ваъз айта оласизми деб ҳам сўради, ваҳоланки аввал мен ҳеч кимга етарли даражада ваъз айтмаган эдим. Қўрқув ва титроқ билан бу таклифни қабул қилдим.