3:19

Биз дунёга меҳмонмиз

MP3

Бу воқеа 1997 йили Бангладешда бўлиб ўтган. Мира Жарали ўша кунларни шундай эслайди.

Беш юзта мусулмонлар ўттиз нафар масиҳий оилаларни масжид олдига турғизиб қўйиб, атрофини ўраб олишди. «Яхшиси имонингиздан воз кечинглар. Агар яна қайтиб мусулмон бўлсанглар, сизларни кечирамиз ва ёрдам берамиз, йўқ десанглар калтаклаймиз», — деб бақиришди. Мира Жарали ҳам оиласи билан бошқа имонлилар орасида эди. Биз ҳаммамиз исломдан юз ўгириб, янги имонга келган масиҳийлар эдик. Бу нарса айниқса уларнинг ғазабини қўзитар эди. Агар иккинчи авлод масиҳийлар бўлганимизда ҳам бу қадар ғазабланишмаган бўларди.

Ўша куни тонгда ҳар бир имонли бутун оиласи билан Мусулмон оқсоқолларининг олдида тўрт соатлаб туришга мажбур бўлди. Оқсоқоллар то ҳаммани сўроққа тутиб чиққунча шунча вақт ўтди. Миранинг навбати келганда оқсоқолнинг гапига жавобан шундай деди: «Сизнинг динингизда ҳеч қандай нажот ва жаннатга бориш учун ҳеч қандай умид йўқ. Менда энди Масиҳ бор ва мен бутунман. Масиҳ менинг гуноҳларимни кечирди ва энди менда жаннатга бориш учун умид бор.» Бу гаплардан нафақат оқсоқоллар балки масиҳийлар атрофида тўпланган беш юз нафар мусулмонларнинг ҳаммаси ғазабга минди. Масиҳийларнинг ҳаммасини, ёш бола ва аёлларга қарамай, ҳар томондан калтаклашди.

Бу ҳам етмагандай, масиҳийларни қишлоқдаги қудуқдан сув ичишни маън қилишди.

Ўша кундан бошлаб, ҳар куни бир неча километрлаб узоқдан сув ташиб ича бошладилар. Бир куни қишлоқдошлар Мира ва бошқа бир нечта имонлиларни қишлоқ қудуғидан сув ўғирлаганликда айблашди. «Полициядагилар мени тепиб, уриб, ўттиз кунга қамоққа ташлашди. Камерада мени ва бошқа бир имонлини бир-биримизга орқа қилиб боғлашди. Дастлабки тўрт кун тинмай калтаклашди. Кейин эса олтмишта мусулмон маҳбуслар бор камерага кўчирилдик. Билишимизча, қамоқхона ходимлари бизнинг яна ҳам қаттиқроқ азобланишимизни кутишган бўлса керак, лекин бунинг акси бўлиб чиқди. Бу маҳбуслар қамоқхонадагилардан ва бошқа мусулмонлардан кўра меҳрибонроқ чиқишди. Улар бизга қараб: «Сизларнинг масиҳий бўлганларинг яхши. Ҳаётингиз бизникидан яхшироқ. Мусулмонлар тинч эмаслар; ҳар доим бир-бирлари билан уришадилар», — деди.»

Мира қамоққа ташлангач, хотини хомиладор бўлишига қарамай, имон унинг ерини ҳам мусодара қилиб олиб қўйди. Фақатгина Мира эмас, унинг оила аъзолари ҳам бир неча марта калтакланди. Қишлоқ кўчаларида юрарканлар, мусулмонлар уларга қарата лой ва тош отардилар. Масиҳийлар тўпланиб турадиган кичкина уй жамоати ҳам мусулмонларнинг назарига тушди. У ердаги масиҳийларни калтаклаб уйни ёқиб юборишди. Гарчи масиҳийларнинг кўпчилиги имонда ёш бўлса ҳам, ҳеч бири имонидан воз кечмади.

«Шу қийинчиликлар ичида ҳам Худован руҳимизнинг синишига йўл қўймагани учун Унга шукрлар бўлсин. Масиҳ бизга бу дунёда оз вақт яшашимизни айтганди. Бизда абадий ҳаёт бор. Бу ҳаётда биз жаннатда Раббимиз билан бирга бўламиз. Бу ҳаётимизда нимаики юз бермасин, У бизга ғамхўрлик қилади» — дейди Мира.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top