3:32

Худо тўлдирди

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон биродар. Бугунги гувоҳлик дастуримизда бир биродар опамизнинг имонга келиш тарихини кўриб чиқамиз. У гувоҳлигини шундай бошлайди: “Мен 11 синфни битираётганимда, мактабимиз ичидан биринчи бўлиб, она тили ва адабиёти бўйича бўладиган олимпиадада қатнашиб, Республика босқичига чиққанман. У ердан ҳам биринчи ўринни олиб, ҳеч қандай имтиҳонсиз Хоразм Давлат Институтига она тили ва адабиёти факультетига ўқишга кирдим. Бир куни ҳамма курсдош ўртоқлар стипендия олгач, Хивага китоб магазинига бордик. Ўша ердаги яшил қаттиқ муқовали Инжил, менинг эътиборимни тортди. Мен ҳозир қанча стипендия олганимни билмайман, аммо бу китобнинг нархи менинг бир ойлик стипендиям нархида эканлиги эсимда. Узоқ ўйланиб, бу китобни сотиб олмасликка қарор қилдим. Аммо, ўша китобни жуда ҳам ўқигим келди. Ўқиб юрган кезларимдаёқ бир йигит мени севиб қолди.

Narrator 2 Мен ҳам уни севдим. Ўқишни битириб унга турмушга чиқдим. Турмушим бошида жуда ҳам яхши эди. Кейин эса турмуш ўртоғим наркотик моддалар қабул қилишни бошлади. Фарзандим туғилгач, етти ойлигида касалликдан вафот этди. Турмуш ўртоғим билан келишолмай қолдик. У мени тинимсиз урар, мен эса унинг бу азобларига бардош беролмасдим. Охири мен у билан ажрашдим. Уйга қайтиб келдим. Шу пайтда укам Тошкентга тез-тез бориб турар ва бир куни у менга Исо Масиҳ ҳақида гапириб қолди. Мен эса уни эшитишни истамадим. Китоб ўқишни яхши кўрганим учун табиийки, уйимиздаги кутубхонамиздаги китобларнинг ҳаммасини яна бир бор ўқиб чиқмоқчи бўлдим. Китобларни қараётганимда уларнинг орасида янги муқовали, усти бахмал билан қопланган бир китобга кўзим тушди. Унинг ичини очиб қарасам, ўша, мен сотиб ололмаган Инжил китоби эди. Уни ўқишни бошладим.

Narrator 1 Ўқир эканман, Худовандга қалбимда алам ва кўзимда ёш билан савол берардим, “Худованд, агар Сен шунчалик қудратли бўлсанг, нега мендаги энг яхи кўрган нарсаларимни олиб қўйдинг? Мени севадиган ва мен севадиган эримдан маҳрум қилдинг. Фарзандимдан жудо қилдинг. Уларни сақлаб қолишга қодир эдинг-ку!? Худо Ўша заҳоти ибодатларимга жавоб бермади, бироқ бир куни укам билан гаплашиб ўтириб, у менга шундай деди, “Худованд, шунчалик қудратлики, агар сиз унга ҳаётингизни ишониб топширсангиз, У йўқотганларингизнинг ўрнини тўлдиради”, деди. Унинг бу гапи мени жуда ҳам юрагимга қаттиқ таъсир қилди. Китобни ўқиётиб, Аюб пайғамбар китобини ҳам ўқиб чиқдим. Бу китобдаги Аюб пайғамбарнинг сабр-тоқати ва Худога бўлган ишончи менга ибрат бўлди. Кейин Тошкентга ишга келдим. Бу ҳақида узоқ фикрлагач, Худога ишонишга ва Масиҳни Нажоткорим деб қабул қилишга қарор қилдим.

Narrator 2 Йиллар давомида ҳаётимда бўлган ҳамма нарсани Худога топширишни ўргандим. Турмуш қуриш масаласини ҳам Худога топширганимдан сўнг, бир ой ўтиб ҳозирги турмуш ўртоғимдан таклиф олдим. Ҳозир турмуш қурганман. Танавий фарзандларим йўқ, аммо Худо менга руҳий фарзандларни берган. Уларнинг сон-саноғи йўқ. Агар ортга назар солсам, Худованд мен йўқотганларнинг ҳаммасини, ундан ортиғи билан қайтариб берибди. Агар Худованд ёнимга келиб, аввалги ҳаётингни мўл-кўл баракалайман, кўпгина фарзандлар бераман, турмуш ўртоғинг билан ҳам муносабатларинг яхши бўлади, аммо Менсиз”, деса мен аввалги ҳаётимни эмас, ҳозирги ҳаётимни танлаган бўлардим. Чунки, Худони билиб, Унинг иродаси бўйича яшаш, ҳар қандай дунёвий бойликлардан ҳам афзалроқ. Бунинг афзаллигини фақат Худонинг иродасини тушунган ва У билан уйғунликда яшаган одамгина ҳис қила олади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top