2:31

Чўпонлар ҳақида 03

MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар, шогирдларни тарбиялаш учун имон талаб қилинади, аммо лекин жамоатнинг ҳар қандай бошқа хизматидан кўра анча кўпроқ. Ҳа, Худованд бунга биринчи даражали аҳамиятни беради, аммо, ахир шайтон ҳам паст келмайди.

Шогирдларни тарбиялашдек Худованд шуғулланадиган бошқа ҳеч нарса душманнинг шунчалик қаршилигини қўзғатмайди. Мана шунинг учун юқорида келтирилган Масиҳнинг сўзлари бўлажак мураббийчўпон учун насиҳат бўлмоқда.

Унда ишни охиригача етказмай ташлашга жуда кўп, ортиғи билан, васваса бўлади. Агар сизни истъефога чиқиш ниятингиз бўлса, Исо ишни бошламасликни таклиф қилади.

Масиҳга хизмат қилиш бу ҳақиқатда узоқ муддатли иш; мана шунинг учун шайтон мураббийчўпоннинг заиф жойига чидамсизлик ва тезкор натижалар истагига босади.

Харажатларни аниқлаш учун чақирув — бу руҳий тушкунликдан мустаҳкам қиладиган, қувватини оширувчи чора ва мақсадни давом эттириш учун асосдир. Аммо бу асоснинг чаённи думидек ниши бор.

Чўпон жамоатда мураббийликни бошлашдан олдин харажатларни аниқлаш керак бўлади; агар унда бу ишни ташлаш ҳақида фикрлар бўлса, бу хизматни бошламаса ҳам бўлади.

Агар чўпон ярим йўлда тўхтаса, унда у заҳарли масхараларга дуч келади. Кўпчилик текширувлар натижасида америкалик чўпонлар ўз вазифаларида ўртача 3-4 йил давомида бўлишади.

Бошланишда улар кўпчиликни, аммо охирида камчиликни ташкил этишади. Мана шунинг учун уларнинг “маҳсулотини” сифати паст ажабланишга ўрин йўқ! Мураббийчўпонни кўпроқ охири йўқ бошланишнинг ёмон сезгиси азоблайди, чунки ишнинг охирида маҳсулот ҳисобланади.

Шогирдлар тарбиялаш жараёнининг ўзига хос ҳусисиятлари, бу ўйлаб қилинган, ҳисобланган, аниқ етказиладиган вазифалардир. Ишнинг охирини, қайтаришни кўриш мумкин, аммо бунинг учун хизмат камида беш йил давомида такомиллашмоғи лозим.

Текширувлар кўрсатишича, чўпонни энг унумли хизмат йиллари — бу тўртинчидан еттинчи йилгачадир. Мураббийлик хизмати узоққа чўзилади; маҳсулот, ҳосил кеч пайдо бўлади; уларнинг муҳимлиги эса давомли ва оғир меҳнат туфайли келади.

Шунинг билан азизлар мавзумиз ўз поёнига етди. Бизнинг интернет сайтимиз манзили: www.dilkashradio.com хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top