Ассалому алайкум азиз дўстлар, сиз азизлар билан яна соғ саломат кўришиб турганимиздан бағоят хурсандмиз. Биз аввало Хушхабардан Эски Аҳднинг барча ҳодисаларини хронологик тартибда ўрганиб чиқишимиз керак, деган хулосага келмаймиз.
Пайғамбарлар китобларининг баъзиларига бориш ҳам кифоя бўлиши мумкин. Масалан, Довуднинг тарихини кўриб чиқишимиз мумкин. Шунга қарамай, маълум бир узоқ ҳодисалар чизиғи сифатида Хушхабар бизни Эски Аҳднинг бутун тарихий жараёнига жиддий ёндашишга ундайди.
Эски Аҳдни ўрганишга киришганимизда, у тарихий скелет устида қурилганини тушуниш унча мушкул эмас. Бундан ташқари, Эски Аҳд ёзувчилари унда муайян бир тарихий бирликни кўрганликлари ҳақида далиллар ҳам кўп.
Эски Аҳдда маълум бир халқ ҳақидаги ягона ва маъноли ҳикоя баён этилган. Шу туфайли, Исроил тарихидаги ҳар бир янги босқич ундан олдинги бўлиб ўтган воқеалар устида қурилган.
Бирликка эга бўлган ва прогрессив ривожланиб борган Эски Аҳд тарихида ривожланиб борувчи ягона теология ҳам мавжуд. Бу Худонинг прогрессив ваҳийси ва Унинг ўз халқини қутқариш мақсадида намоён бўлган.
Китобимизнинг асосий қисмида биз мана шу прогрессив ваҳийни кўриб, ўрганиб чиқамиз. Янги Аҳдда ҳам мана шу прогрессив ваҳийнинг бирлигини кўрсатувчи кўпгина кўрсатмалар мавжуд.
Энг муҳим икки воқеага Исонинг келишига тайёрганлик сифатида қаралган. Булар, Иброҳим, Исҳоқ ва Ёқубга берилган Аҳд ваъдалари ҳамда шоҳ Довуднинг ҳукмронлиги. Уч шахс, яъни, Иброҳим, Довуд ва Исо Худонинг қутқариш мақсади ва фаолиятини ягона буюк нажот фаолиятига келтириб боғлайди.
Шу орқали, Исроилнинг бутун тарихи Худонинг қутқариш ваҳийси орқали талқин қилиниб, бу тарих Исо Масиҳда ўзининг энг юқори чўққисига эришади. Бизга Эски Аҳд ҳақидаги Янги Аҳднинг бу перспективасини кўрсатиш учун бир неча мисоллар етарли бўлади.
Масалан, фаришта Марямга берган ваъда қуйидагича эди: Худойи Таоло Унга отаси Довуднинг тахтини бергай. У Ёқуб хонадони узра абадий подшоҳлик қилур ва бу подшоҳликнинг чеки бўлмагай.
Бутун Ибронийларга китоби эса Эски Аҳд ва Масиҳ ўртасидаги муносабат ҳақидаги шарҳ бўлиб, бу ушбу китобнинг кириш сўзларидан аниқ кўриниб туради. Азизлар, бизга маълумки Худо коинотни Ўғли орқали яратган ва Уни борлиқнинг вориси қилиб тайин этган.
Шунинг билан азизлар, бугунги қисқача мавзумиз ўз поёнига етди. Бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com азизлар, шу манзилда сизнинг фикрларингизни кутиб қоламиз. Хайр саломат бўлинг.