3:24

Хушхабарнинг таъсири

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи биродарлар, сизлар билан яна радиомиз қаршисида соғ-омон учрашганимиздан бағоят хурсандмиз. Марҳамат, тинглаб дам олинг. Хушхабарнинг кучли таъсир кўрсатиши, шунингдек узлуксиз таъсир кўрсатиши, албатта биз масиҳий биродарларга ҳам катта боғлиқ бўлади. Хушхабар асосан инсонларга руҳий таъсир кўрсатади ҳамда Хушхабар одамнинг руҳий борлиғини ўзгартиради. У одамларни иблиснинг ҳукмронлигидан узоқлаштириб, Худонинг Шоҳлиги томон олиб келади, у зулмат қаъридан ёруғлик томон, ўлимдан ҳаёт томон олиб боради.

Масиҳнинг душмани ва гуноҳнинг қули бўлишдан озод бўлиб, биз ва биз орқали имонга келганлар ҳам Худонинг мулкини, меросини бир қисмига айланамиз. Бу ҳақида Колосияликларга мактубининг 1 боби 10 ва 14 оятларидан ўқиб олишингиз мумкин. Хушхабар бутун дунёга таъсир ўтказа олади. Хушхабар дунёнинг ҳар қайси бурчагида, ҳар қайси минтақасида яшовчи ҳар қандай одамларнинг ҳаётларини ўзгартиради: улкан космик мегаполисларни ўрганаётган одамларнинг ҳаётларини ҳам, узоқ тоғларда ёлғиз яшайдиган кўчманчиларни ҳаётларини ҳам ва тропик жунглиларда яшовчи одамларнинг ҳам ҳаётларини ўзгартира олади.

Хушхабар ҳаёт мазмунини қидираётган ёшлар ҳаётини ўзгартиради, оилалардаги араз ва жанжалларни ҳам, суткада йигирма соатлаб ишлайдиган тадбиркорларни ҳам ҳаётларини бутунлай ўзгартиришга қодир. Чунки бунинг асосида Худованд Ўзининг таъсирини кўрсатади. Азиз биродарлар, ушбу мавзумизнинг муҳимлиги шундаки, Хушхабар ҳар бир масиҳий орқали ҳар бир халққа, ҳар бир шаҳар-қишлоққа ва ҳар бир оилага етказилиши керак. Янги имонга келганлар эса имонда мустаҳкам туриши керак, ва улар ҳам бошқа адашганларга Хушхабарни етказиш керак.

Бошқа давлатдан келган юмушчилар Хушхабар айтади деб, суяниб қолмаслигимиз керак. Чунки улар халқимиз орасида биздек муваффақиятли Хушхабар ишларини қилолмаслиги мумкин. Чунки улар бизнинг ҳалқимизнинг маданиятини, дунёқарашини ва фикрлашини биздек яхши билмайди. Улар учун бизнинг тил она тили эмас, лекин биз учун бизнинг халқимизнинг тили она тилимиздир. Ва улар хоҳлаган вақтда бошланган Хушхабар ишларини ташлаб, ўз давлатларига кетиши мумкин. Биз эса Хушхабар ишлари охирига етказиш имкониятига эгамиз. Шунинг учун биз фақатгина Хушхабар айтиш хоҳишига эмас, балки Худо ҳақида билимга ҳам эга бўлишимиз керак.

Токи янги имонга келганларга имонда мустаҳкам туришига ёрдам беришимиз керак. Янги имонга келганлар ҳам бошқа адашганларга Хушхабарни етказиб ҳамда имонда мустаҳкам туришларига ёрдам беришлари керак. Фақат мана шу йўл билан биз Осмон Шоҳлигини кенгайтиришимиз мумкин. Азизлар, шунинг билан мавзумизга якун ясамоқчиман. Бизнинг электрон почтамиз манзилини яна бир бор эслатиб ўтсам: dilkash@najot.com Яна сиз азизлар билан радио тўлқинларимиз орқали учрашгунча хайр деб қоламиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top