Ассалому алайкум азиз биродарлар, сиз азизлар билан яна учрашиб турганимиздан бағоят хурсандмиз. Азизлар, Одам Ато ва Момо Ҳаво сиз билан менга яхши таниш бўлган тақиқловни бузишлари учун Худо уларни танлов қаршисига қўймади.
Одам Худонинг улуғворлигини акс эттириш ва Уни улуғлаш учун яратилган эди. Ўғил бўйсуниб, отага ҳурмат кўрсатади. Худди шундай, эркин иродага эга бўлган одам ҳам ўзининг бўйсуниши билан Худога ҳурмат кўрсатган.
Аслида, Худо, бутун борлиқнинг Яратгувчиси ҳар қанақасига ҳурматга лойиқ, агар ҳурматни кўрсатганида, одам буюк бахтга эришган бўларди. Доимо шундай бўлади: одам Худонинг иродасига қараб яшаса, бахтлироқ бўлади.
Биринчи яратилган одамларда ҳам ана шундай имконият бор эди: Худо инсонларга марҳамат қилиб, айтди: “Ували–жували бўлинглар, ер юзини тўлдириб, итоат эттиринглар, денгиздаги балиқлар устидан, осмондаги қушлару ер юзида яшовчи ҳар турли жониворлар устидан ҳукмронлик қилинглар.” – деб ёзди Ибтидо китобининг1 боби 28 оятида.
Худо Одам Ато ва Момо Ҳаво ҳақида кучли ғамхўрлик қилган ва улар нимага муҳтож бўлмасин, ҳаммасини берган. Худо яна айтди: “Мана, сизларга бутун ер юзидаги ҳар хил донли ўсимликларни ва мевали дарахтларни бердим.
Сизлар булардан егулик учун фойдаланасизлар. Ер юзидаги жамики тирик жонзотларга ҳамма ҳайвонларга, ҳамма қушларга емиш қилиб кўк ўт–ўланни бердим.” Шундай ҳам бўлди. Ибтидо китобининг 1 боби 29 ва 30 оятларида айтадики, Худо одам билан сайр қилиш учун кечалари боққа келарди.
Одамлар Коинот Яратгувчиси билан гаплашиб, нимани ҳис қилганларини ақлга сиғдириш мумкинми? Худо уларга у ёки бу нарсаларни қандай яратганини тушунтирган, ўтўланларни ажратишни, қуш ва ўрмон ҳайвонларини чақиришни ўргатган, улар пайқамаган нарсаларни кўрсатган бўлиши мумкин.
Дастлабки одамлар таълимни энг аъло Устоздан олганлар: боққа қарашни ҳеч ким Ундан яхшироқ тушунтира олмаган бўларди. Бироқ Худо қаттиқ ва мағрур профеессорга ҳечам ўхшамаган.
У Одам Ато ва Момо Ҳавонинг энг яхши дўсти бўлган. Бекамикўст оилада отаона томонидан меҳрмуҳаббат ва ғамхўрлик, фарзандлар томонидан эса – севги ва бўйсунувчанлик кўрингани каби, Худо билан биринчи одамлар ўртасидаги муносабатда ҳам Худо уларга ғамхўрлик қиларди.
Улар Унга бўйсунардилар ва шу орқали ҳурмат кўрсатардилар. Шундай бўлиши керак эди. Худо Одам Ато ва Момо Ҳаводан уларнинг Адан боғида яшашни хоҳлаш, хоҳламаслигини сўрамади; Худо улар учун ўша энг яхши жой эканлигини биларди. Худо Ўз қарорига кўра ҳаракат қилиши мумкин, чунки Яратгувчи сифатида Ўз яратганларининг Эгаси ҳам эди.
Шу билан азизлар, мавзумиз ўз поёнига етди. Бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com хайр саломат бўлинг.