Ассалому алайкум азиз биродарлар, сиз азизлар билан яна учрашиб турганимиздан бағоят хурсандмиз. Люцифер онгли равишда Худонинг иродасига қарши чиқди. Келинг азизлар, бир шу ҳақида эслаб ўтайлик.
Худо фаришталарга эркин ирода берди, фаришталарнинг Худога хизмат қилиш қарори уларнинг Худони ҳокимиятига ихтиёрий равишда бўйсунишини ифода этарди. Фақатгина Люцифер мағрурланиб, Худога қарши чиқди. Биз биламизки, Худо муқаддас. Муқаддаслик эса, қоида бўйича, гуноҳга йўл қўймайди. Худо муқаддас бўлгани учун Ўз ҳузурида гуноҳга тоқат қилмайди. Люцифернинг исёнига жавобан Худо уни тезда осмондан ерга улоқтирди.
Аммо Люцифер жангсиз таслим бўлишни истамади. Ахир у жуда кучли эди, жуда кўп фаришталар унга қўшилдилар. Муқаддас Китобдан ушбу бўлиб ўтган ҳодисанинг баъзи бир тафсилотларини кўриш мумкин.
Аниқроқ бўлиши учун мен уларни бирга тўпладим. Ўқиш мобайнида охирига етиб, гап ким ҳақида кетаётганлиги борасида шубҳангиз қолмайди: Сўнгра осмонда бошқа бир аломат кўринди: етти бошли, ўнта шохли улкан қизил аждаҳо пайдо бўлди.
У думи билан осмондаги юлдузларнинг учдан бир қисмини судраб, ерга улоқтирди. Шундан кейин осмонда жанг бошланди. Микоил ва унинг фаришталари аждаҳога қарши чиқишди. Аждаҳо ҳам ўзининг фаришталари билан Микоилга қарши жанг қилди. Аммо аждаҳо талафот кўрди. Унга ва унинг фаришталарига энди осмонда жой йўқ эди. Улкан аждаҳо ерга улоқтирилди.
Бутун дунёни алдаган бу ўша сизга яхши таниш бўлган қадимги илон иблис ва шайтон деб аталган. У ўз фаришталари билан ерга улоқтирилди. Ваҳий китобининг 12 боби 3 ва 9 оятлари. Матндан кўриниб турибдики, Люцифернинг ортидан фаришталарнинг учдан бир қисми эргашди.
Энди Люцифер бошқа ном билан атала бошлади: иблис ва шайтон. Худонинг номлари бизга Худонинг баъзи бир сифатларини очади. Худди шундай Люцифернинг янги исмлари: шайтон деган ном душман ёки рақиб ҳамда иблис номи ёлғончи деган маъноларни беради.
Исёнда шайтонни қўллабқувватлаган фаришталар жин, ажина ёки ёвуз руҳлар деб номланди. Худо иблис ва унинг ёвуз руҳларини осмондан ҳайдаганида, бу уларнинг биринчи қувғин қилиниши эди. Муқаддас Китобга кўра, Худо улар учун алоҳида ҳукм тайёрлаб қўйган.
Иблис ва унинг фаришталарига тайёрлаб қўйилган абадий олов, бу олов оловли кўлнинг маркази деб ҳисобланади. Ана шу жаҳаннам оловида ёвузликни ният қилган шайтон ва ёвуз руҳларнинг оловли тиллари билан қопланган тасвирлар бор. Бироқ Муқаддас Китобга кўра, шайтон ҳали у ерга тушмаган. У осмондан ҳайдалди, лекин жаҳаннам оловига ташлангани йўқ. Жуда кўп вақтдан кейин, шайтон ва ёвуз руҳларнинг иштирокидаги кўп ҳодисалар бўлиб ўтганидан кейин исёнчи руҳлар абадий жазоланадиган жойга юборилади. Хайр саломат бўлинг.