MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар, Жамоатда ҳар бир одам бир-бири олдида ҳисоб бериши кераклиги фикри ҳақида таълим бериш жуда муҳим. Сиз хўжалик ишлари масаласи билан эмас, балки бир-бирингиз ҳақингизда ғамхўрлик қилишингиз керак.

Одамлар дастурлардан кўра, каттароқ муҳимликни намоён қиладилар. Азизлар, келинг сиз билан Матто хушхабар китобидаги 7 боб 3 оятдаги ҳисоб бериш мисоли билан бўлишишга ижозат беринг: «Нега сен биродаринг кўзидаги чўпни кўрасану, лекин ўз кўзингдаги ходани сезмайсан?»

Бошқача сўзлар билан айтадиган бўлсак: «Нима учун сизни ўз шахсий ҳаётингиздаги катта муаммодан кўра, биродарингиз ҳаётидаги кичкина муаммо безовта қилмоқда?» Азизлар, 4-оятда давом этади, «ёки ўз кўзингизда хода бўла туриб, биродарингизга:

“Кел кўзингдаги чўпни чиқариб олай дейсизми?» Асос эса қуйидагидан иборат. Биз бошқаларнинг гуноҳини кўрсатиш учун жавобгарликка эгамиз, лекин буни қилишдан олдин ўзимизнинг шахсий гуноҳимиздан халос бўлишимиз лозим.

Жамоат аъзоларининг бир-бирлари олдидаги жавобгарлиги муҳим аҳамиятга эга. Лекин инсон нафақат бошқалар учун, балки аввало унинг ўз ҳаёти ҳақиқатга мувофиқ бўлиши лозим.

Келинг, масъулиятнинг амалий қўлланилишини кўриб чиқайлик. Айтайлик, сизнинг танишларингиздан кимдир жамоат йиғилишига боришни тўхтатди. Сиз бу одамга бориб: «Сиз йиғилишингизни қолдираяпсиз», деб айтишга масъулсиз, сиз Худо халқига хизмат қилишга катта содиқлик намоён қилишингиз лозим.

Сиз шундай фикр юритишингиз мумкин: Бу билан шуғулланиш учун мен кимман? Ҳаётда менинг ўз муаммоларим бор. Унда ҳаётингизни тозаланг кўзингиздаги ходани олиб ташланг токи бошқаларнинг гуноҳини кўрсата олинг.

Масъуллик биздан покликни талаб қилади. Галатияликларга мактубининг 6 боби 1-оятида шундай дейди: «Эй, Руҳ амри билан яшаётган биродарларим, агар бирон одам гуноҳ қилиб қўйса, уни мулойим руҳ билан тузатинглар …».

Яъни итоаткорликда юрган одам ҳаёти шунга ўхшаш сифатлар билан ажралиб турмайдиганларга ёрдам бериши лозим. Матто хушхабар китобининг 18 боби 15 оятида бизга, сиз ҳаётингиздан гуноҳни олиб ташлаганингизда, нима қилиш кераклигини гапиради:

Азиз биродарлар, агар биз имонда мустаҳкам бўлсак. албатта бошқаларга ҳам руҳан ўсишлари учун ёрдам қўлини чўзишимиз керак. Шунинг билан азизлар, мавзумиз ўз поёнига етди. Бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top