4:07

Кўзларимдаги қум

MP3

“Мен юзларини мендан яшираётган Худовандни кутяпман…Мен Унга ишонаман.” Ишаё 8:17.

Ассалому алайкум азизлар. Биз яна ва яна хаётимиздаги сахролар хақида сухбатлашамиз. Сизлар билан ўтган сафар Жаннат хақида сухбатлашган Эдик. Биз хаётимизнинг асл мақсади, Худо бизга берган хаётда қандай яшаш хақида билиб олдик. БИроқ шундай пайтлар бўлади-ки, Ўлик сахрода айланиб юрган шамол туфайли кўзларимга қум киради. Кўзимга қум тўлгани сабабли ўша жаннат деб аталувчи булоқни кўролмай қоламан. Сахродаги бўрон, қуёш нурини тўсиб, осмонни чанг-тўзон қоплайди. Худо хам худди мендан миллионлаб чақирим узоқдадай туюлади. Бундай пайтларда хаётимда, атрофда фақат ёмонликлар кўраман. Мени шубхалар ўраб олади. Мен ўз-ўзимдан, Унинг мухаббатидан ва хатто Унинг борлигидан хам шубхалана бошлайман. Бу холат сизга танишми? Ха, бундай холатни бошингиздан кечирган бўлсангиз, мени албатта тушунасиз, ва бунинг қанчалик азобли эканини хам биласиз.

Мен шунча вақт ўрганганларим, Худованддан олган сабоқларим хамма-хаммаси худди тушдай унутилади. У хақиқатдан хам хаётимни бошқаряптими? Нега хаётимда шундай воқеаларнинг содир бўлишига йўл қўйяпти? Дунёда шунча ёвузликлар бўлаяпти, нега тўхтатмайди? Нега хозир қийналаётганимда бирор нарса қилмаяпти? Мен бепаён сахрода ўзимни ташлаб кетилгандай хис қилдим ва Худовандга жуда мухтож эдим. Бу кунлар менинг энг қоронғи кунларим эди. Мен қанча харакат қилмай, атрофимдаги нарсаларни яхшироқ кўриш учун кўзларимдаги қумни чиқариб ололмасдим. Мен Уни излашни тўхтатдим ва хаётимдаги мана шу қоронғи кунларни қабул қилишга қарор қилдим. Шундай бўлса хам, сахродаги бўрон орқали Худованд менга шундай деди: «Сукут сақлаб фақат Худони кут…Сукут сақлаб фақат Худони кут…” Кутиш деяптими? Ха, У яна мендан Уни кутишимни сўраяпти. Уни кутишимни ва ишонишимни сўраяпти. Шуднай қоронғуликда, қуёшсиз, ойсиз ва юлдузларсиз қоронғиликда Уни кутишим керак эди.

Ишонишим учун хеч қандай асос бўлмаса хам, суянадиган хеч нарса бўлмаса хам, ишонишим керак эди. Исо Масих ваъда берган эди: « Кимда-ким менга эргашса, қоронғида юрмайди, у хаёт нурида юради”. Шунда мен бир нарсани ўргандим: Ваъда берувчи албатта ваъдасининг устидан чиқади. Бир сафар Худованд менинг кўзларимдаги қумни учириб юборгач, Исо Масихга бошқача назар билан қарашни ўргандим. Исо Масих 33 йил давомида мана шу дунёнинг сахроларида юрган. Сахрода Унинг учун хеч қандай яхшилик йўқ эди. Сахрода гуллар ўсмасди, йўллари хам силлиқ эмасди. У бу сахрода юрар экан, йўлида турли хил ёвузликка дуч келди: бахтсизлик, нафрат, хиёнат, адолатсизлик, зўравонлик, ва ўлим. Аммо Унинг ягона куч қувват манбаи Худованд эди. Кейин эса хочда энг азобли ўлим олдида Худованд Уни ташлаб қўйди.

Раббим Исо Масих ўшанда менинг ўрнимни эгаллаган эди. Мен Худодан ажралган эдим, бироқ мени Унга яқинлаштириш учун, менинг ўрнимга У тўлов тўлади. У мени тубсиз қоронғуликдан чиқариш ва бир умрга Худованд билан бирга қилиш учун ўлди. У мен учун азоб чекди. Аслида мен ташлаб кетилишим керак эди. Аммо У менинг ўрнимга хочга чиқди. Мен шу нарсаларни тушуниб етганимда, янги бир ишончга эга бўлдим. Хеч нарса хатто қоронғулик хам мени Ундан ажрата олмас экан. Раббим Худованддан ажралган холда қанчалик қийналганини билдим. У шу азоблар эвазига мен учун Жаннат дарвозаларини очган экан. Баъзан қумлар булоқларни бекитиб қўйишига ўзимиз йўл қўйиб берар эканмиз. Қумларни олиб ташлаб ўша булоқларни юзага чиқариш учун эса анча-мунча мехнат қилиш керак. Хаётингизда хозиргидай холатларни бошингиздан кечиргандирсиз, аммо ишончингиз комил бўлсинки, хатто қоронғилик хам сизни Худованддан ажрата олмайди. Бир оз, яна бир оздан сўнг Худованд сизни ёруғликка олиб чиқади. Омин!

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top