MP3

Ассалому алайкум азиз дўстлар! Aзизлар, агар жамоатингизда кимдир гуноҳ қилиб қўйса, унинг олдига ёлғиз боринг. Масалан, масиҳий иш берувчи виждонсизлик қилиб ўз ишчиларига адолатсизлик билан муносабатда бўлаётгани сизга аниқ бўлса, сиз Худонинг олдида ўша одамга бориб севги руҳида шундай деб айтишга масъулсиз: «Сиз нотўғри қилаяпсиз».

Бошқа мисоллар ҳам келтириш мумкин, сиз бошқа масиҳийларни фош қилишингиз лозим бўлганда. Бу турмуш ўртоғига нисбатан садоқатсизлик қилганда; ўз фарзандларига бериши лозим бўлган тарбияни менсимаганларида; ота-онасига итоатсизлик шулар жумласидандир.

Галатияликларга мактубининг 2 боби 11 ва 14 оятларида Павлус Бутруснинг хатолигини юзига айтиб фош қилиб, унга шахсан таъна қилганлиги ҳақида гапиради. Жамоат раҳбарлари ва пресвитерлар ушбу ҳолатдан истисно эмаслар. Агар уларга қарши турилса, унда бу жамоат олдида қилиниши лозим, токи бошқалар ҳам қўрқсин ва гуноҳдан қочсин.

Бир куни менинг ҳаётимда қандайдир хатоликни кўриб қолган бир одамдан эшитиб қолдим. Мен ундан кечирим сўраб ва қилган насиҳати учун миннатдорчилик билдирдим. Агар менинг ҳаётимда нимадир нотўғри бўлса, унда мен бу ҳақида билишни хоҳлайман.

Агар бу ҳақида кимдир қўрққанидан гапирмаса, унда мен доим ўша хатоликни такрорлайвераман. Жамоатдаги ҳар бир аъзода бир-бирига нисбатан шунга ўхшаш масъулият бўлиши лозим, токи ҳар бир одамнинг ҳаёти тоза бўлсин. Айниқса бу эр-хотинларга тааллуқлидир.

Кимнингдир гуноҳининг ёнидан ўтиб кетиш керак эмас. Гуноҳга ботган ҳар бир киши, бошқаси томондан севги билан фош қилиниши лозим. Гуноҳ қилган одам фош қилганингизда қулоқ солмасачи? Матто хушхабар китобининг 18 боби 16 оятида шундай дейилади:

«Агар сенга қулоқ солмаса, ўзинг билан яна бир ёки икки кишини олиб бор, токи Тавротда ёзилганидек “айтилувчи ҳар бир сўз икки ёки уч шоҳиднинг гувоҳлиги билан тасдиқлансин”».

Агар ўша одам шунда ҳам қулоқ солмаса, унда, жамоатда гапиришни айтади. Жамоатнинг ҳар бир аъзоси, гуноҳ қилган биродарга таъсир ўтказсин, токи у тавба қилсин. Иноят Жамоатида биринчи марта жамоат тартиби киритилганида, бир неча биродар шундай дейишди: «Ундай қилиш керак эмас. Жамоат ҳалокатга учрайди. Имонлиларни бир-бирларининг гуноҳлари ортидан пойлаб юришга мажбурлай олмайсиз». Жавоб эса шундай бўлганди: «Муқаддас Китоб биз бир-биримизга нисбатан масъулиятли бўлишимизни гапиради. Албатта, бу тўғри жавоб деб ўйлайман. Хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top