MP3

Ассалому алайкум азизлар, биз шахсий ҳаётимизда ҳам худди шундай эгилувчан ва кўнгилчанликни намоён қилишимиз керак. Павлус Галатия ва Фригияда ўз хизматини якунлаб, жанубий Осиёга йўл олишни хоҳлади.

У шу йўналиш бўйича қадам босди, аммо бунга Муқаддас Руҳ тўсқинлик қилди. Бу Павлусни бошқа жойдаги хизматлардан тўхтатиб қололмади. У ўз йўлдошига мурожаат қилиб, улар шарқда бўлишди ва жанубга боришолмади, шунинг учун шимолга Байтания томонга йўл олишларини айтди.

Лекин Муқаддас Руҳ бунга ҳам қаршилик қилди. Ягона ғарбий йўналиш қолганди, лекин уларнинг йўлларида океан ётганди. Қандай чора қабул қилишни билмай Павлус, ҳар қандай эҳтимоллар бўйича, Худонинг бошқарувига мурожаат қилди.

У ўз йўлдошлари билан уйқуга кетганларида, ваҳий кўрди. У: «Македонияга келиб, бизга ёрдам бергин!» – деб ёлвораётган эркакни кўрди». Шунинг учун Павулс Македонияга йўл олди ва бу Яқин Шарқнинг чегараларидан ташқаригача, дунёнинг қолган қисмигача Хушхабарнинг тарқалишига хизмат қилди.

Павлус Худонинг бошқарувига нисбатан кўнгилчан ва эгилувчанлик қилди. Жамоат худди шундай кўнгилчанлик кўрсатиши лозим. У шундай дейиши лозим: «Худованд, биз Сенинг бошқарувингга умид боғлаймиз ва Сен хоҳлаган жойга боришга тайёрмиз».

1-Бутрус китобининг 2 боби 2 оятида шундай ёзилган: «Янги туғилган чақалоқ соф она сутини тусагандай, Худо каломини орзу қилинглар, токи у калом билан озиқланиб, ўсиб бориб, нажотга эришинглар».

Бу ерда Ёзувнинг ёзилган Худо Каломи сут гўштга қарама-қарши тура олмаслигининг ўхшашлиги келтирилмоқда. Бутрус оддийгина қилиб: «чақалоқ сутга нисбатан севгини бошидан кечираётганидек, сиз ҳам ўсишингиз учун Худонинг Каломини севинглар», демоқда.

Чақалоқ сутни қанчалик севади ва хоҳлайди? Агар оилангизда чақалоқ бўлса, сиз у оч қолганида ва сут ичишни хоҳлаганида, унинг бақиргани ва оёқлари билан тақиллатганини биласиз.

Бутрус, бизда ҳам Худо Каломининг ҳақиқатини ўрганишга нисбатан кучли хоҳиш ва бутун вужудни қамраб оладиган истак бўлиши лозим. Сизда бундай хоҳиш қанчалик кучли?

Муқаддас Китобни ўқишга куч бераяпсизми ёки юрагингизнинг ўзи бунга интиляптими? Сиз ўзингизда руҳий ўсишни белгилаб боряпсизми? Худонинг Каломи билан озиқланиб, биз ўсамиз. Ўсишда биз ҳаммамиз бир хил қобилиятга эга эмасмиз; лекин биз уларни қўлланишга тўлиқ бўлишимиз лозим. Азизлар, шу ерда мавзумиз ўз поёнига етди. Хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top