3:33

Ривожланаётган характер

MP3

Narrator 1 «Мен сени баракалайман, номингни улуғ қиламан» (Ибт 12:2).

Ассалому алайкум. Муқаддас Каломда Худованд билан яқин муносабатда бўлган шахсларнинг ҳаётини кўрсангиз, ҳар бирига Худованд махсус бир топшириқ берган. Иброҳим пайғамбарнинг топшириғи халқларнинг отаси бўлиш эди. Мусога эса Худо Исроил халқини Мисрдаги қулликдан олиб чиқиб кетиш ишини юклаган. Бу ишларнинг бари жуда аҳамиятли ва катта ишлар бўлган. Худо Иброҳим пайғамбар орқали Ўз халқини яратмоқчи эди. У режасини Иброҳимдан сир тутмади. «Сендан буюк халқ яратаман. Хамма халқлар сендан барака топадилар» — деди Худованд. Иброҳим бунга ишонди. Шу ишонч билан Худога эргашди. Аммо инсоний фикр қиладиган бўлсак, Худо уни ота-онаси яшаётган ердан чақириб олиб, Канон юртига олиб келган бўлса ҳам, фарзанддан дарак йўқ эди. Улар жуда кўп кутишди.

Narrator 2 Худо Иброҳимга ўғил ваъда қилганида, Иброҳим тахминан 75 ёшда эди. Бир фарзандни йигирма беш йил кутиш мумкинми? Бугунги кунда кўпгина оилалар, икки-уч йил, борингки 5 йил ичида фарзандли бўлолмаса, ажралиб кетишаяпти. Инсоният фарзанд кўриш хоҳиши билан яшайди. Иброҳимда бу хоҳиш яна ҳам кучли бўлган. Бироқ Худо 25 йил кутишга қарор қилди. Чунки У Иброҳимдан буюк халқ яратмоқчи эди. Иброҳимни энг яхши, имонли ота бўлишга тайёрлаётган эди. Агар ота яхши, имонли бўлса, бола ҳам яхши ва имонли бўлади. Бу сифат отанинг авлодларига ҳам ўтади. Худо Унга ишонадиган, Унинг буйруқларини сўзсиз бажарадиган, Унга топинадиган халқ яратиш учун Иброҳим пайғамбарнинг характерини йигирма беш йил давомида шакллантирди. Худо ҳақ эди. Йигирма беш йиллик умр бекор кетмабди. У Худога сўзсиз ишонадиган, итоатли ота бўлди.

Narrator 1 Худо Иброҳимга: «Ўғлингни менга қурбон қил», — деганида ҳам, Иброҳим Худога итоат этди. Шундай қудратли ва яхши Худо менга ёмонлик тиламайди, деб ишонди. Бундай ишончга эга бўлиш жуда мушкул. Ëки бўлмаса Довуд пайғамбарни эсланг. Худо уни Шомуил пайғамбар орқали Шоулдан кейин бўладиган кейинги шоҳ қилиб тайинлаганида, Довуд ўсмир йигитча эди. У оиласининг энг кичиги, кўзга кўринмаси эди. Қандай қилиб шу кўзга кўринмас йигитча, шоҳ бўлиши мумкин. Аммо кейинги 10-15 йил ичида, Худо унинг характерини шакллантирди. Унга қандай вазифа тайин этилгани маълум, энди шу вазифа учун болакайнинг характерини ривожлантириш Худонинг қўлида эди. Худо шу 10-15 йил ичида Довудни оддий, кўримсиз ва заиф болакайдан, Худога ишонадиган, меҳрибон, тадбирли ва халқини ҳимоя қила оладиган кучли жангчига айлантирди.

Narrator 2 Ўша пайтда кичик ва арзимас характер билан шоҳ бўлишни Довудга ишониб топшириб бўлмасди. Худо тайин этган катта иш учун катта ва буюк характер зарур эди. Шунинг учун ҳам Худо кейинги йиллар ичида Довуднинг характерини ривожлантирди. Уни шоҳ бўлишга тайёрлади. Иброҳим пайғамбар билан ҳам шундай бўлган. Кўп халқларнинг отаси бўлиш учун Иброҳим пайғамбарнинг кичик характерини Худо унга тайин этган ишга лойиқ бўлиши учун ривожлантириши керак эди. Сизнинг ҳаётингизда ҳам Худонинг режаси бор. Худонинг ишлари ҳақида билишни истасангиз, бизнинг www.najot.com ва dilkash@najot.com сайтларимиз сизга бу борада бажонудил ёрдам беради. Марҳамат қилинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top