3:09

Худога сажда қилиш керакми?

MP3

Салом азизлар. Ибодат мавзусига бағишланган дастурга хуш келибсиз. Сажда – тавсифлаб бўлмайдиган, қалбимизнинг тубидан кўтариладиган, юрагимизни тўлдириб, Раббийга борадиган, қандайдир қимматбаҳо ва ажойиб нарса. Бу Унга севги, ташаккур, содиқликни кўрсатадиган ҳолат. Буни тушунтириш учун сўзларни танлаш қийин. Саждани тўлиқ таърифлаш учун инсоннинг тили етарлича бой эмас. Сажда – бу ички ва шахсий туйғу бўлиб, аниқ бир сўз билан ифодалашнинг кераги йўқ. Каломда саждага тегишли буйруқ ва фикр-лар мавжуд. Жумладан:

•  «Раббий номининг шуҳратини шарафланглар. Қурбонликни олиб, Унинг қаршисига боринглар. Раббийга Унинг муқаддаслигининг гўзаллигида сажда қилинглар» (1 Йилномалар 16:29).

•  «Келинглар, сажда қиламиз ва таъзим қиламиз! Яратувчимиз Раббий қаршисида тиз чўкамиз!» (Сано 94:6).

•  «Раббий бизнинг Худойимизни улуғланглар, Унинг муқаддас тоғида сажда қилинглар, чунки Раббий бизнинг Худойимиз муқаддас-дир!» (Сано 98:9).

•  «Сенинг муқаддас маъбадинг томонга сажда қилиб, шафқату ҳақиқатинг учун Се-нинг номингни шарафлайман, чунки Сен Ўз сўзингни Ўзингнинг барча номингдан устун қўйдинг» (Сано 137:2).

Сажда ҳам, мақтовга ўхшаб – шунчаки санолар куйлашдан, анча юқорироқ тушунча. Сажда – юракнинг тайёрлиги ва онгнинг ҳолати. Бирорта ҳам нотани куйламай, Худога бор юракдан сажда қилишимиз мумкин. Сажда юракда туғилади, онгни тўлдиради ҳамда сўз ва тана ҳаракатларимизда ифодасини топади. Мисол учун, Худога рақсга тушиб, қарсаклар чалиб, қўлларни кўтариб, мусиқа асбоблари, ушрлар ва қурбонликлар билан сажда қилишимиз мумкин. Сажда учун энг кенг тарқалган тана ҳолати – тиз чўкиш ҳисобланади. Бу ҳолат, ҳокисорлик рамзидир, шу билан бирга, унда ҳаддан зиёд катта куч мавжуд бўлиб, душманга белгиланган ишорани юборади. Шайтон бу тана ҳолатидан нафратланади. Биз куйлаганимизда, у юрагимизда нималар борлигини билмайди, борди-ю, тиз чўкканимизни кўрса, жаҳли чиқишни бошлайди.

Уни энг ёмон даҳшатга соладиган нарса – сажда қилаётган имонли. Мен кўп вақт тиз чўкиб тура олмайман, лекин тез-тез Худога таъзим қилиб, дейман: «Раббим, мен учун қилган барча ишларинг учун, раҳмат Сенга. Менга бугун ёрдам берганинг учун, ташаккур». Баъзида, бу сўзларни айтиш учун, атайин барча ишларимни бир четга суриб қўяман. Ишдан ташқари қилинган танаффусларда, ўзимнинг хонамда ёлғиз қолиб, Худога сажда қилган пайтларим бўлади. Баъзида, эрталаб уйғонгач, бирданига кроватимнинг ёнида тиз чўкаман ва оддий сўзлар билан ибодат қиламан: «Раббим, мен Сени яхши кўраман. Бугун, мен учун тайёрлаб қўйган барча нарсалар учун миннатдорман». Сизга ҳам, шундай нарсаларни одат сифатида шакллантиришни маслаҳат бераман. Ёдингизда бўлсин: шайтон мақтов ва саждадан нафратланади, шунинг учун, бу нарсалар унга доимо мағлубият келтиради.

Бордию, сизда ибодат эҳтиёжи бўлса, Дилкаш Радио телеграм каналимиздан фойдаланиб бизга хабар юборинг. Биз сиз учун ибодат қиламиз. Раббимиз инояти сиз муҳтарамга ёр бўлсин. Хайр, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top