MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи биродарлар. Сиз билан яна радио тўлқинларимиз орқали соғ-омон учрашиб турганимиз учун миннатдормиз. Азиз биродарлар, тавба қилиш дегани бу Исо Масиҳ орқали Худованднинг олдига келиб, шу инсон ўзидаги барча гуноҳларини тан олиб Худодан кечирим сўрашидир. Кечирим сўралганидан сўнг Худованд шу инсонга абадий ҳаёт ва нажот ато этади. Худованддан кечирим сўраган ҳар бир инсон Ундан кечирим олади. Кечирим олган инсон эса Худованд томонидан буюрилган баъзи амрларга қулоқ тутиши ва шу амр бўйича яшаши керак.

Масалан, Худованд айтади: энди гуноҳсиз ҳаёт кечир ва Менинг марҳаматимга сазовор бўл, деб. Лекин дунёда доимо Худованднинг ишларини бузиб, Унга қаршилик қилувчи шайтон бор. Шунинг учун инсон баъзида гуноҳ қилиши муқаррар. Азиз биродарлар, инсоннинг бундай гуноҳ қилишга мойиллигининг сабаби ягона. Ҳар биримиз ушбу дунёда яшар эканмиз, демак, бизнинг томиримизда биринчи одамларнинг қони оқмоқда. Шу билан бирга, биз биринчи гуноҳкор инсонларнинг авлодимиз. Албатта бу шундайлигича қолмайди. Инсон ҳаётдан кўз юмиб, ўзининг иккинчи ҳаётини бошлаши кўп нарсани ҳал қилади.

Ким Худованд билан ярашган бўлса, демак, шу инсон жаннатда абадий яшайди. Худо билан ярашмаган инсоннинг ўлимидан сўнг эса нималар бўлишини ўзингиз яхши биласиз. Янги Аҳд китобини олиб ўқиганимизда, ҳаворийларнинг нажот ҳақида кўп гапирганлигини тушунамиз. Балки улар кимгадир бошқа мавзуларда ҳам гапиргандир, лекин суҳбатнинг якуни албатта Худованд билан абадий бирга яшаш тўғрисида якунланади. Азиз биродарлар, ушбу биз яшаб турган дунёда Хушхабарнинг ўрни каттадир. Уни одамларга етқазиш ҳам ва тинглаш ҳам Худованднинг улуғланиши учун.

Ҳаворийлар мактубининг 3 боби 19 оятида бир ажойиб оят ёзиб қўйилган: “Шундай қилиб, гуноҳларингизнинг ўчирилиши учун тавба қилинглар ва Худога илтижо этинглар”. Ҳурматли радио тинговчи биродарлар, Хушхабар қанчалик кўп гапирилса, Худованд олдида тавба қилувчилар шунчалик кўп бўлади. Ҳар бир инсон тавба қилганидан сўнг юракдан ўзгаришни хоҳлаши керак. Худованднинг кўрсатган йўлидан боришни ўзи хоҳлаши керак. Худованднинг нажотини олиш барча учундир. Унинг олдига келган ва тавба қилган инсон албатта нажотга эга бўлади.

Шу орқали у шайтоннинг ёлғонларидан озод бўлиб, янги ҳаёт бошлайди. Юҳанно мактубининг 6 боби 37 оятида айтилган-ки: “Отам кимни Менга берган бўлса, Менинг олдимга келади. Олдимга келган одамни эса сира қувиб чиқармайман”. Раббимиз Исо Масиҳ ер юзида яшаган даврда, У доимо гуноҳкорларни Ўзига чорлар эди. Исо Масиҳ бугунги кунда тирикдир. У ҳозир ҳам аввалгидек барча гуноҳкорларни Ўзига чорламоқда. Унинг олдига келган ҳеч бир инсон асло афсусланмайди. Шунинг билан азиз биродарлар, бугунги эшиттиришимиз ўз ниҳоясига етиб қолди. Азизлар, сизга ўзимизнинг интернет сайтимиз манзилини яна бир бор эслатиб ўтсам: www.najot.com Ушбу сайтимиздан кўплаб инсонларнинг тавбаси ва Худо билан бошлаган янги ҳаёти ҳақида ўқиб оласиз. Яна тўлқинларимиз орқали учрашгунча хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top