3:05

Унга бутунлай ишониш ва топшириш

MP3

Салом азизлар. Ибодат мавзусига бағишланган дастурга хуш келибсиз. Масиҳийлар ўзларини Худога тўлиқ тақдим этиб, ҳаётини бутунлигича Унинг қўлига топширганида, душманга хавф солишни бошлайдилар. Худога ўзимизни тўлиқ бағишласак, шунда У ҳаётимизнинг ҳар битта соҳасида иштирок эта олади.

Агар қароримиз жиддий бўлса ва Худованд биз орқали ҳаракатланишини истасак, унда ўзимиздан қуйидагича сўрашимиз лозим: Худодан яшираётган бирор сирим борми? Юрагимизда Худо кириб келишини истамайдиган жойлари мавжудми? Ҳаётимда воз кеча олмайдиган нарсаларчи? Худога ўзини бағишлаш: «Раббий, мен энди ҳар куни Калом ўқийман, мантларни ёдлайман, кунига бир неча соатлаб ибодатда тураман, мени фақат ўзим хўш кўрадиган гуноҳимдан ажратмасанг бўлди», дейиш эмас. Тўлиқ бағишланиш, ўзимизни қолдиқсиз Унга топширишдир. Худованд биз ёқтирган ҳамма нарсамизни олиб қўяди, демаяпман. Албатта, У бундай қилмайди, лекин биздаги ҳамма нарса Унга тегишли бўлишини истайди.

У бизга айнан нима фойдали, нима фойдасиз эканини аниқлайди. Бизнинг вазифамиз эса – Унга бутунлай ишониш. Худонинг асосий мақсади – бизни Исо Масиҳга ўхшаш қилиш. Римликларга мактубнинг 8-бобида, «Унинг Ўғлининг тимсолига ўхшаш бўлишимиз»ни белгилаганлиги ҳақида ёзилган. У фикрларимизда, сўзларимизда, ҳаракатларимизда, атрофдагилар билан муносабатларимизда тобора Исо Масиҳга ўхшаш бўлиб боришимизни истайди. Бир лаҳзада Исо Масиҳдек бўлиб қолиш, имконсиз. Бунинг учун бағишланиш жараёнидан ўтиш зарур. Бунинг оқибатида, биз барча жоний, танавий, руҳий бўлмаган хоҳишларимиз ва мойилликларимиздан фориғ бўламиз.

Биродарлар, Худонинг шафқати билан сизлардан ўтинаманки, Худога идрокли хизмат қилишингиз учун бағишланглар» (Римликларга 12:1). Худога ҳаётимизни ихтиёрий равишда тақдим қилишимиз лозим. У бизга эркин ирода берди. Унинг шахсий кишилари бўлишнинг ягона йўли – ўз хоҳишимиз билан Унга ўзимизни топшириш. У ҳеч қачон, Уни севишга ёки Унга хизмат қилишга мажбурламайди. У ҳар доим бизни бошқаришга, йўналтиришга ва бизга ўргатишга тайёр, бироқ Унга бўйсуниш ёки бўйсунмаслик – бизнинг қўлимизда.

У бизларни роботлар эмас, эркин одамлар қилиб яратди. У бизни программалаштирмади, балки бизга танлов ҳуқуқини берди. У ҳар куни ўзимиз истаб, ҳаётимизни қурбонгоҳга олиб келишимизни ҳамда: «Художон, менинг эмас, лекин Сенинг ироданг амалга ошсин», дейишимизни хоҳлайди. Агар, биз чин юракдан шундай десак, бунинг натижаси ғайриоддий бўлади. Бу Худо биздан кутаётган оддий ва қисқа ибодатдир. Бордию, У ҳаётингиздаги, қайсидир муаммони кўрсатган бўлса, зудлик билан уни Худонинг қўлига топширинг. Бу ишни кейинга қолдирманг, ахир, яхши ниятлар ҳам, итоат билан тенг кела олмайди.

Бордию, сизда ибодат эҳтиёжи бўлса, Дилкаш Радио телеграм каналимиздан фойдаланиб бизга хабар юборинг. Биз сиз учун ибодат қиламиз. Раббимиз инояти сиз муҳтарамга ёр бўлсин. Хайр, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top