3:22

Ҳаётимиздаги синовлар

MP3

Салом азизлар. Одам Ато ва Момо Ҳаво Адан боғида синовдан ўтолмадилар, ва Довуд бир неча вазиятларда Худонинг синовидан ўтолмаган. Аммо Муқаддас Калом бизга кўпгина инсонлар: Юсуф, Рут, Эстер ва Дониёр кабилар Худо синовидан ўтганларини таъкидлайди. Характер синов орқали ҳам ривожлантирилади ҳам очиқ намоён бўлади. Худо доми сизнинг одамларга, муаммоларга, мувафқиятларга, келишмовчиликларга, касалликларга, тушкунликларга ва ҳаттоки об ҳавога нисбатан муносабатларимизни текширади. У ҳаттоки оддий ҳаракатларимиз масалан бошқаларга эшик очиш, бир парча ахлатни олиш, ёки оффициант ёки ходимларга юмшоқ муомалада бўлишингизни ҳам текширади. Биз Худонинг барча синовларини олдиндан айтолмаймиз, лекин баъзиларини Муқаддас Каломга асосланиб айта оламиз.

Сиз катта ўзгаришлар, кечиктирилган вадалар, имконсиз муаммолар, жавоб берилмаган ибодатлар, мақбул бўлмаган танқид, ва ҳаттоки маъносиз фожеалар орқали синалиб кўрасиз. Мен ўзимнинг ҳаётимда Худо менинг имонимни муаммолар орқали, умидимни мол мулкимни қандай бошқаришимиз ва севгимни инсонлар орқали синаб кўришини пайқадим. Энг асосий синов сиз қачонки ҳаётингизда Худони ҳис қилмаган вақтда қандай ҳаракат қилишингиздир. Баъзан Худо атайлаб чекинади, ва биз унинг яқинлигини ҳис қилолмаймиз. Ҳезекия номли шоҳ ушбу синовни бошидан кечирган.

Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Худо Ҳезекиядан унинг юрагида ҳақиқатан нима борлигини кўриш учун чекинди.” (2 Тарихлар 32:31) Ҳезекия Худо билан муносабатдан мамнун бўларди, аммо Худо унинг характерини синаб кўриш учун, унинг ожиз томонларини очиб бериш учун ва уни кўпроқ маъсулиятга тайёрлаш учун уни ҳаётидаги энг оғир вазиятида ташлаб кетди. Қачонки ҳаётни синов сифатида тушунсангиз, ҳаётингизда ҳеч нарса муҳим эмаслигини тушунасиз. Ҳаттоки энг кичик воқеа ҳам ҳарактерингизни ривожлантириш учун муҳимдир.

Ҳар кун муҳим кундир ва ҳар сония характерингизни ривожлантириш учун, севгингизни намоиш этиш учун ёки Худога таяниш учун улкан имкониятдир. Баъзи синовлар оғир бўлса, баъзиларини эса пайқамайсиз ҳам. Аммо ҳаммасида ҳам абадият ишоралари мавжуддир. Яхши хабар шуки Худо сизни синовлардан ўтишингизни ҳоҳлайди, чунки У ҳеч қачон синовлар сизга уларни ҳал қилиш учун бериладиган иноятдан каттароқ бўлишини ҳоҳламайди. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Худо эса содиқдир, У кучингиздан ортиқ васвасага тушишингизга йўл қўймайди, лекин васваса билан бирга тоқат қилишингиз учун иложини ҳам беради.” (1 Кор 10:13)

Синовдан ўтган ҳар бир вақтингизни Худо эътиборга олади ва абадиятда сизни мукофотлаш учуг режалар тузади. Ёқуб шундай дейди, “Синовга сабр тоқат қилган одам бахтиёрдир. Чунки у синовдан ўтгач, Раббимизни севувчиларга насиб бўладиган ҳаёт тожига сазовор бўлади.” (Ёқуб 1:12) Сизчи азиз дўстим, сиз ҳам сизга берилган синовлардан ўтиб, ҳаёт тожига сазовор бўлишни истайсизми? Буни қандай амалга оширмоқчисиз? Бу сизнинг мақсадингизми? Бордию, ҳаёт мақсадлари ҳақида ўз фикрингизни билдириш истагида бўлсангиз, Дилкаш Радио телеграм каналимизга ташриф буюринг. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Хайр, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top