3:19

Бизга ишониб топширилган нарсалар

MP3

“Хўжайини унга: – Баракалла, яхши ва содиқ хизматкор экансан. Сен кичик бир ишда ҳам содиқ бўлганинг учун, энди сени катта ишларга муносиб кўраман. Хўжайинингнинг шодлигини баҳам кўр, – дебди. Икки ёмби олган ҳам келиб: – Хўжайин! Менга икки ёмби бергандингиз. Мана, мен уларнинг ёнига қўшиб яна икки ёмби орттирдим, – дебди.

Хўжайини унга: – Баракалла, яхши ва содиқ хизматкор экансан. Сен кичик бир ишда ҳам содиқ бўлганинг учун, энди сени катта ишларга муносиб кўраман. Хўжайинингнинг шодлигини баҳам кўр, – дебди. Битта ёмби олган ҳам келиб: – Хўжайин! Мен сизнинг қаттиққўл одам эканингизни билардим. Сиз экмаган ердан ўрасиз, уймаган жойдан хирмон кўтарасиз. Шунинг учун мен қўрққанимдан бориб, сизнинг ёмбингизни ерга яшириб қўйдим. Мана берганингиз! – дебди.

Хўжайини унга жавоб қайтариб: – Эй ёмон ва ялқов хизматкор! – дебди. – Мен экмаган ердан ўришимни, уймаган жойдан хирмон кўтаришимни биларкансан, у ҳолда пулимни судхўрларга қарзга берсанг бўлмасмиди? Шунда мен келиб, уни фойдаси билан қайтариб олган бўлар эдим. Энди, ундан ёмбини олиб ўн ёмбиси борга беринглар! Чунки кимда бор бўлса, унга яна берилади ва у мўлчиликда бўлади. Кимда йўқ бўлса, ундан бори ҳам тортиб олинади.” (Матто 25:21) Салом азизлар. Ҳаётингизнинг охирида сиз Худо сизга ишониб топширган нарсани қандай ишлатганингизни баҳолайди ва шунга муносиб тақдирлайди. Сиз бажарадиган ҳар бир иш, ҳаттоки энг кичик юмушлар ҳам абадий ишорага эга. Агар сиз ҳар бир нарсага ишониб топширилган нарсадек муомалада бўлсангиз, Худо абадиятда уч совға ваъда қилади.

Биринчиси, сизга Худонинг тасдиғи берилади: У шундай дейди, “Жуда зўр! Қойил!” Кейингиси, сиз абадиятда юқорироқ лавозимни қабул қиласиз ва кўпроқ маъсулиятга эга бўласиз: “Мен сенга кўп нарсалар устидан ҳокимлик бераман.” Кейин сиз қутлов билан шарафлансиз: “Кел ва Устознинг хурсандчилигига шерик бўл.” Кўп инсонлар пул ҳам синов ҳам Худонинг ишончи эканини фаҳмламайдилар. Худо пулни бизни унга ишониши учун ишлатади ва кўп инсонлар учун пул энг буюк синовдир. Худо пулни қандай ишлатишимиз орқали қанчалик ишонарли эканлигимизни синаш учун бизни текширади. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Агар сиз бу бевафо дунёнинг бойлигига содиқ бўлмасангиз, ҳақиқий бойликни сизга ким ишониб беради?” (Луқо 16:11)

Бу энг муҳим ҳақиқатдир. Худо биз пулдан қандай фойдаланишимиз билан руҳий ҳаётимиз орасида тўғридан тўғри алоқа мавжуд. Пулни қандай ишлатишимиз Худо бизга руҳий марҳаматларни қанчалик ишониб топширишини белгилаб беради. Мен сиздан сўрашимга ижозат беринг: Сизни пулдан фойдаланишингиз Худонинг ҳаётингизда кўпроқ ишлишига тўсқинлик қиляптими? Сиз руҳий марҳаматларда ҳам ишонарлимисиз? Исо шундай деган, “Кимга кўп берилган бўлса, ундан кўп талаб қилинади. Кимга кўп ишониб топширилган бўлса, ундан кўпроқ ундирилади.” Ҳаёт синов ва ишониб топширилгандир ҳамда Худо сизга қанчалик берса, У сиздан шунчалик кўпроқ маъсулиятни кутади.

Бордию, бу мавзуда фикр билдириш истагида бўлсангиз, Дилкаш Радио телеграм каналимизга ташриф буюринг. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Хайр, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top