3:20

Нон синдириш маросими

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи биродарлар. Яна ҳаво мавжлари орқали сизлар билан дийдор учрашиб турганимиздан беҳад хурсандмиз. Бугун микрофон қаршисида мен Ғолиббек. Азизлар, ҳар бир миллатнинг ўзига яраша урф одатлари бўлгани каби, ҳар хил динларда ҳам ўзига яраша қонун-қоидалари бор экан. Кимдир шу қонун-қоидаларни маъқулласа, кимдир қаршилик қилади. Энг асосийси — юрагингиздаги Худованддир.

Масалан, биз масиҳийлар, нон синдириш маросимини қандай амалга оширишимиз керак? Нима учун масиҳийлар ушбу нон синдириш маросимини икки минг йилдан бери нишонлаб келишади? Айрим биродарлар айнан шу нон синдириш маросимини бизнинг мамлакатимизда шарт эмас деб айтишади. Бошқалар эса нон синдириш маросими жуда зарур маросим, лекин нима ичилишига боғлиқ деб ўқтиришади.

Шунинг учун ҳам кимдир нон синдириш маросимида чой ичиб Раббимизни эсласа, яна кимдир оддий сок ичади. Айрим биродарларимиз эса кока-кола ичимлигини ҳам ичишади. Биз кимдир тўғри қиляпти, кимдир нотўғри деб айтолмаймиз. Энг муҳими, Раббимиз буюрган амр амалга ошяпти. Ўйлаймизки, кимгадир донолик ва куч-қувват керак бўлса, албатта Худованддан сўрайди.

Бошқа ибодатхонадаги биродарлар учун ҳам ибодат орқали сўранг, токи бир- биримизни айбламайлик. Шундай маросимни ўтқазиш орқали биродарларимиз билан янада руҳан яқинроқ бўламиз. Раббимиз Исо Масиҳ ер юзига қайтиб келгунига қадар шу маросимни ўтқазганимизда, Унинг хочдаги ўлимини эслаймиз.

Шу билан бирга Худованд бизга кўрсатган меҳрибончилигини эслаб, Унга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз. Энг муҳими, Раббимизнинг биз инсонлар учун тўккан қонини ва уч кундан сунг қайта тирилганини эслаймиз. Гапимизни Муқаддас китобда келтирилган бир оят билан тасдиқламоқчимиз. Бу оят 1 Коринфликларга мактубининг 11 боби 26 оятида ёзилган:

“Шундай қилиб, сизлар бу нонни хар даъфа еганингизда, бу коссадан ичганингизда, Раббимиз келгунига қадар Унинг ўлимини эълон этган бўласизлар” Азизлар, сизга маълум бўлса керак, нон — бу Раббимизнинг биз гуноҳкор инсонлар учун қурбон қилган танаси, косадаги ичимлик эса биз учун тўкилган қон маъносидадир. Шунинг учун ҳам жамоат ва ибодатхонадаги ўтқазилдиган маросимлар муҳим деб ўйлаймиз.

Баъзи пайтларда янги имонга келган биродарлар ёки ҳали Исо Масиҳга ишонмаган дўстларимизда айнан шу маросим тўғрисида айрим саволлар пайдо бўлиши мумкин. Ўйлаймизки, чўпон ёки бошқа хизматчилар шундай дўстларимизга тўғри йўл кўрсата оладилар, токи уларда бошқача фикрлар пайдо бўлмаслиги учун. Янада яхшироқ бўлар эди, маросимларни ўтқазишдан аввал, чўпон янги келган биродарларимиз учун яна бир бор умумий равишда тушунтириб кетса. Ҳурматли радио тингловчи биродар, барчангизга сабр-тоқат, оилангизга эса тинчлик тилаган ҳолда сизлар билан хайрлашамиз. Хайр, саломат бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top