2:53

Кимнинг хурсандчилиги учун яшаяпмиз?

MP3

Салом азизлар. Худони хурсанд қилиш ҳаётингизнинг мақсади экан, сизнинг энг асосий вазифангиз уни қандай бажаришни ўрганишдир. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Раббингизга нима мақбул бўлишини ўрганиб олинглар.”(Эфесликлар 5:10). Бахтимизга, Муқаддас Калом бизга Худони қандай хурсанд қилиш ҳақида ҳаётий мисол берган. У одамнинг исми Нуҳ эди.

Нуҳ даврида бутун дунё ахлоқий жиҳатдан инқирозга учраганди. Ҳар бир киши Худонинг эмас, балки ўзининг хурсандчилиги учун яшаётганди. Худо Уни хурсанд қилувчи бирор кимсани тополмади, шунинг учун У ғазабланди ва инсонни яратганидан пушаймон бўлди. Худо инсон зотидан шунчалик жиркандики, уни бутунлай вайрон қилиб ташлашга қарор қилди. Лекин бир киши бор эди ва Худо унга табассум қиларди. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Бироқ Нуҳ Худованднинг илтифотига сазовор бўлган эди.” (Ибтидо 6:8)

Нуҳнинг даврида бутун дунё хулқ атвор жиҳатидан инқирозга учраганди. Ҳар бир киши Худонинг эмас, ўзининг хурсандчилиги учун яшарди. Худо Уни хурсанд қиладиган ҳеч бир кишини тополмай, дарғазаб бўлиб, бутун инсон зотини яратганидан пушаймон бўлиб, уларни қириб ташламоқчи бўлди. Лекин бир киши бор эдики, Худо унга табассум қиларди. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Бироқ Нуҳ Худованднинг илтифотига сазовор бўлган эди.”(Ибтидо 6:8). Худо айтди, “Менга мамнуният бахш этадиган бир киши бор. Унга мен табассум қиламан. Мен унинг оиласидан қайтадан бошлайман.” Нуҳ Худога хурсандчилик келтиргани учун биз ва сиз тирикмиз.

Ҳатто бирор киши Худони севмасди, Нуҳ эса дунёдаги барча нарсадан Уни кўпроқ севди. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Нуҳ солиҳ киши бўлиб, ўз қавмида бенуқсон турмуш кечирар, Худо билан бирга юрар эди.”(Ибтидо 6:9)

Шу Худо сиздан энг кўп ҳоҳлайдиган нарса: муносабат! Бу дунёдаги энг ажойиб ҳақиқатдир, яъни бизнинг Яратувчимиз биз билан алоқада бўлишни ҳоҳлайди. Худо сизни севиш учун яратди ва айни замонда Унга севгингизни кўрсатишингизни ҳоҳлайди.

У шундай дейди, “Мен сизнинг қурбонликларингизни эмас, балки севгингизни ҳоҳлайман; Менга қурбонликларингиз эмас, Мени билишингиз керак.” (Ҳошеа 6:6). Ушбу оятда Худонинг сизга бўлган муҳаббатини ҳис қиляпсизми? Худо сизни жуда севади ҳамда сиздан севгингизни ҳоҳлайди. Худо сиздан Уни таниб билиб биргаликда вақт ўтказишингизни ҳоҳлайди.

Шунинг учун ҳам Худони севишни ўрганиш ва У томонидан севилиш ҳаётингизнинг энг буюк вазифаси бўлиши керак. Исо буни энг буюк амр деб айтди. У шундай деди, “Эганг Худовандни бутун қалбинг билан, бутун жонинг билан ва бутун онгинг билан севгин. Бу – биринчи ва энг буюк амр.”(Матто 22:37,38)

Бордию, ўз фикрингизни билдириш истагида бўлсангиз, Дилкаш Радио телеграм каналимизга ташриф буюринг. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Хайр, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top