Ассалому алайкум. Қувғинлар мавзусига бағишланган дастурга хуш келибсиз. Бутруснинг биринчи Мактуби Раббий учун ажратиб олинган, “Ота Худо Ўзининг азалий қарорига биноан танлаган” муқаддас халқни тасвирлашга тўлиқ бағишланган. Шунинг учун ҳам муқаддаски, зеро Худонинг ўзи муқаддас, “улар фоний эмас, балки боқий уруғдан, яъни Худонинг ҳаётбахш, абадий каломи орқали янгидан туғилган” (1:23), “…ўзидан… руҳий бино барпо этган, Исо Масиҳ орқали Худога мақбул, руҳий қурбонлик келтирадиган муқаддас руҳоний бўлган…” (2:5).
Қолаверса, Худонинг Каломи бизни қуйидагиларга даъват этади: “Ёмонликка ёмонлик, ҳақоратга ҳақорат билан жавоб қайтарманглар. Аксинча, дуойи хайр қилинглар, чунки ўзларингиз ҳам хайр-барака олиш учун даъват этилгансизлар” (3:9). Ҳаворий Павлус турлича васвасаларнинг келиб чиқиш сабабларини кўрсатади: “…лекин бу васвасалар имонингизни синаш учун фойдали эканлигини билинглар. Ҳатто фоний олтин ҳам оловда тобланиб, синалади. Шу сингари, олтиндан ҳам қимматли бўлган имонингиз синовдан ўтиб, Исо Масиҳ осмондан зоҳир бўлгач, сизларга мақтов ва шон-шараф келтирсин…” (1:7).
Бизнинг садоқатли эканимизни, Масиҳга бўлган севгимизни, Масиҳ суратини англаш ва Унда ўзгаришимизни синаш учун қилинган қувғинлар, бу шундай усулки, ушбу усуллар туфайли масиҳийлар Худо учун ажратиб олинган бўладилар. Таъқиблар муқаддасликдан ажралмасдир, чунки Масиҳнинг Ўзи бегуноҳ бўлса-да, “…бошқалар Ундан нафратланган, Уни рад этган, ҳаёти қайғуга, кулфатга тўлган, Ундан одамлар юз ўгириб, нафратланган, Уни биз одам қаторида санамаганмиз” (Ишаё 53:5).
Бутруснинг биринчи Мактуби контекстида танланган бўлиш – бу фақат алоҳида бўлиш, узоқлашиш ёки атрофдагилардан ажралиб чиқиш дегани эмас, ахир, шу тарзда биз гуноҳдан, ўзимизнинг “мен”имиздан ҳали қутулган эмасмиз. Ажралишнинг яна бошқа усуллари мавжудми? Қувғин ва таъқиблардан ташқари, Муқаддас Ёзувга биноан дунёдан бизни яна нима ажратиб туриши мумкин?
Масиҳийлар ҳақида 1 Бутруснинг Мактуби 2-боб, 9-оятида мана нима дейилган: “Аммо сизлар – танланган бир авлод, Шоҳаншоҳ руҳонийлари, муқаддас халқ, Худонинг азиз қавмисизлар. Худо сизларни қоронғиликдан Ўзининг ажойиб нурига даъват этган, сизлар Унинг фазл-камолотидан хабар бериш учун танлангансизлар”. Раббий бизни даъват қилди. Биз танланган, ажратиб олинган халқмиз. Павлус сингари Худонинг Инжил Хушхабарини етказмоққа биз танлаб олинганмиз (Римликларга 1:1). Забурнинг 138 бобида Павлуснинг Галатияликларга Мактубида айтгани сингари, она қорнидаёқ Худо мурувват қилиб бизни танлаган, Ўз инояти билан бизни даъват этгандир.
Масиҳ каби, биз гуноҳкорлардан Унинг бебаҳо Қони туфайли ажралганмиз (Ибронийларга 7:26). Ва ниҳоят, биз Раббимиз Масиҳга юракларимиздан жой берамиз, дилимиздаги умид ҳақида биздан сўраган кишига жавоб беришга доимо тайёр бўламиз (1 Бутрус 3:15).
Бордию, сиз ҳам қувғинларга дуч келиб бу ҳақда суҳбатлашмоқчи бўлсангиз, Дилкаш Радио телеграм каналимиздан фойдаланиб бизга хабар юборинг. Шахсий маълумот орамизда қолади. Бу ҳақда хавотир олманг. Раббимиз сизни Ўз паноҳида асрасин. Хайр, омон бўлинг.