3:31

Имоннинг турлари

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон биродар. Мустаҳкам ва тебранмайдиган имон ҳақида эшитганмисиз? Ибронийлар 10 боб 23 оят бу ҳақида шундай дейди, “Энди ўзимиз эътироф этган умидимизни иккиланмай маҳкам тутайлик. Чунки ваъда берган Худо Ўз сўзига содиқдир.” Худонинг фарзандлари ожизланиб, қўрқувга ва умидсизликка тушишларига сабаб йўқ. Худодан олиш учун биз Унга маҳкам умид боғлашимиз ва ишонишимиз керак. Исо Масиҳ давридаги касаллар ва муҳтожларнинг ҳар бири ўз вазиятларида Масиҳ уларни шифолай олишига ишонди ва ишончларига яраша олдилар. Ёқуб ҳам шундай дейди, “Шу боис умидингизни фақатгина Худога боғлаб, имон билан сўранг. Иккиланманг, чунки Худога сидқидилдан ишонмаган киши гўё денгиз тўлқинига ўхшайди, шамол қайси томонга эсса, тўлқин ўша томонга қараб йўналади. Бундай одам эса Эгамиздан бирор нарса оламан деб умид қилмасин.

Narrator 2 У Худога таянмагани учун ҳаётида беқарор, ўзгарувчан бўлади.” Худо учун ҳамма нарсанинг имкони бор. Унга имконсиз нарсанинг ўзи йўқ. Римликларга 4 бобда шундай ёзилган, “Иброҳим имонсизлик қилмади, Худонинг ваъдасидан шубҳаланмади, балки имонида маҳкам туриб, Худони улуғлади.” Агар сиз чин дилдан ишонсангиз, ҳаракатларингиз ҳам шуни кўрсатади. Агар ишончсизлик қилиши керак бўлса, бундай қилиши учун Иброҳим пайғамбарда сабаб кўпроқ эди, аммо у ёшининг ўтганига ҳам, хотини бепуштлигига ҳам қарамади, Худога ва Унинг ваъдасига қаради ва ишонди. Биз ҳам шундай қилишимизга нима тўсқинлик қилади?! Кейинги имонни, “Тарихий имон” деб номладик. Исонинг Масиҳ ва “Худонинг Ўғли” эканини қуйидагилар тасдиқлайди: Яҳё Чўмдирувчи, Исонинг ҳаёти давомида қилган ишлари ва мўъжизалари, Худонинг гувоҳлиги ва Калом.

Narrator 1 Масиҳ шундай деган эди, “Сизлар Муқаддас Битикларни текширасизлар, чунки улар орқали абадий ҳаётга эга бўламиз, деб ўйлайсизлар. Аммо ўша Ёзувлар мен тўғримда гувоҳлик беради-ку!” Яҳудийларга У Ўша келиши ваъда қилинган Масиҳ эканини тушунтириш учун Исо Муқаддас ёзувлардан фойдаланган эди. Бугун ҳам кўпгина одамлар ўша даврдаги яҳудийларга ўхшайдилар. Улар Масиҳ ҳақида ўқиб туриб ҳам Унга ишонмайдилар. Масиҳ ҳақида айтилган башоратлар амалга ошди, Ўлик Денгиздан топилган қадимги қўлёзмалар Исо Масиҳнинг Ўша келиши керак бўлган Масиҳ эканини исботлайди. Бунга амин бўлишни истаган одам, тарихий қўлёзмалардан, Муқаддас Каломдан ўқиб, ишонч ҳосил қилиши мумкин. Аммо одамлар шунчалик қайсарки, эришиш мумкин бўлган нажотга яқинлашиб ҳам қўймайди, “ўзимнинг фикрим тўғри” деб, Худодан узоқлашаётганини англамайди.

Narrator 2 Имон ҳақида ўргана туриб менга энг ёққани, “Ҳаракатдаги ёки фаол имон” бўлди. Ёқуб бизга шундай дейди, “Эй биродарларим, агар бирор киши имоним бор деса-ю, хайрли ишлар қилмаса, нима фойдаси бор?! Бундай имон уни қутқарармиди?!” Биз сабр-тоқатли бўлиб, Худонинг иродасини бажарувчилар бўлишимиз керак. Каломни фақат эшитадиганлар эмас, бажарувчилар Ундан кўпроқ фойда оладилар. Фаол имон соҳиби Худонинг Каломини ўқиб, Унинг нима демоқчи бўлганини тушунгани заҳоти ишга киришади. Ҳали сўраётганларимиз ҳаётимизда кўринмаса ҳам фаол имон билан Худога ишонишда ва шунга кўра яшашда давом этамиз. Худованд ҳеч қачон Ўзига ишонганларни уялтириб қўймаган. Улар имонларига яраша мукофотни тез орада оладилар. Худога қилган ибодатимизнинг жавобини олиш имонимизнинг энг катта мукофоти. Худо ибодатларимизга жавоб бериш орқали имонимизни мустаҳкамлайди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top