2:51

Муқаддас Руҳ 09

MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар, сиз азиз дўстларимиз билан яна мавзуларимиз орқали учрашиб турганимиздан бехад хурсандмиз. Азизлар Исо Ўзининг Отаси Худо эканлигини биларди ва бошқаларга ҳам буни билдирди.

У Худо билан, Ўзининг Отаси сифатида узликсиз мулоқотда бўларди. Ҳатто ўн икки ёшларга тўлганида ҳам. У Худога, Ўзининг ибодатларида Ота деб мурожаат қиларди.

Исо инсонларга, Унга ишонган барчага, абадий ҳаёт бериш учун Худо Уни ерга юборганини айтди. У деди:“Зеро Худо оламни шунчалик севдики, Ўзининг ягона Ўғлини берди, токи Унга ишонган ҳар бир киши ҳалок бўлмасин, балки абадий ҳаётга эга бўлсин”-деб Юҳанно мактубининг 3боби 16 оятида.

Исога Отаси нимаики қилишни буюрган бўлса, ҳаммасини бажариш орқали У Отасини улуғлади. У одамларга Худонинг қанчалик ажойиб эканлигини ўргатди. У инсонларга, қандай ажойиб таълимот берган бўлса, мўъжизалар кўрсатган бўлса, буларнинг ҳаммаси Унинг Отасидан эканлигини билдирди.

“Мен Ўзимчалик ҳеч нарса қилмаслигимни, аксинча, Отам Менга қандай ўргатган бўлса, шундай сўзлаётганимни биласизлар. Мени Юборган Ўзим биландир. Отам Мени ёлғиз қолдирмаган, Мен ҳар доим Унга маъқул бўлган ишларни қиламан”-деб айтади Юҳанно мактубининг 8боби 28ва 29 оятларида.

Худо Ўзининг самовий фаришталари оқали одамларга, Исо Худонинг Ўғли эканлигини билдириш учун хабар юборди. Фаришталар Юсуфга ва Марямга, бу чақалоқ, бокира қиздан Муқаддас Руҳнинг қудрати билан туғилиб, Худонинг Ўғли деб аталишини хабарлади.

Фаришталар, Байтлаҳмда яшовчи чўпонларга, Халоскор туғилганини эълон қилган. Икки марта, Исо, ҳаётида буюк қайғу чекканида, фаришталар келиб Уни қувватлантирди ва таскин берди.

Фаришталар, Исонинг қабрида туриб, Унинг издошларига, нега Уни ўликлар ичидан излайсизлар У тирилиб кетди деди. Исо осмонга олинганида, оломон орасида фаришталар пайдо бўлди.

Улар, Исо осмонга кетганидан кейин, яна бир куни қайтиб келади дедилар. Худо Ўз Руҳини, Исога шаҳодат бериш ва одамларга Унинг ким эканини билдириш учун юборди. Муқаддас Руҳ Элисабетни, Закариёни, Шимъўнни, Марямни, Аннани тўлдирди ва улар орқали гапирди.

Улар одамларга, бу чақалоқ Масиҳ эканлигини гапирдилар. Шунинг билан азиз биродарлар, бугунги мавзумиз ўз поёнига етди. Бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top