Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон. Яқинда бир мақолани ўқий туриб, Раббимизнинг: “Мен сизларни бўрилар орасига қўйлардай юборяпман”, деган гапи ёдимга тушди. Шундай экан, биз бу дунёга тегишли бўлмасакда, шу дунёда яшаймиз, яшаш учун пул топамиз. Худованд ҳар биримизга қобилият билан бирга иш ҳам берган. Бироқ бугунги суҳбатимиз касбимиз ҳақида эмас, шунга яқин бир мавзу – бошлиқлар ҳақида бўлади. Бошлиқлар қандай бўлишидан қатъий назар, ишингизни бажонудил бажаришингиз ҳақида. Чунки Худованд Ўз Каломида шундай буйруқ берган, “Инсонларга эмас, балки Раббимиз Исога хизмат қилгандек, бажону дил хизмат қилинглар. Эсингизда тутинг: хоҳ қул, хоҳ эркин бўлсин, ҳар бир киши қилган яхшилигига яраша мукофотни Раббимиздан олади”. Эфесликлар 6:7-8 да берилганларини ўз ишингизга боғлаган ҳолда кўриб чиқинг.
Narrator 2 Раббимизни биринчи ўринга қўйган ҳолда ҳаёт кечиришга даъват. Бизнинг кундалик ҳаётимизга солиштирганда бу ҳайратланарли. Павлуснинг айтишича, барча ишларни қандайдир инсоний бошлиқ учун эмас, Масиҳ учун қилгандек қилишимиз керак. “Инсонларга эмас, Раббимизга хизмат қилгандек” бажону дил хизмат қиламан. Бу эса, ишда нима қилсак ҳам Раббимиз ҳақида ўйлаймиз, деган маънони англатади. Биз ўзимизга савол берамиз: Раббий бу ишни нима учун қилган бўларди? Раббий буни қандай қилган бўлар эди? Раббий буни қачон қилган бўлар эди? Буни қилишда Раббий менга ёрдам берадими? Бу иш Раббийга қандай улуғворлик келтиради? Бошқача айтганда, Масиҳий бўлиш – ишда ҳам ҳаётда ҳам Раббийни биринчи ўринга қўйиш, деганидир. 2. Яхши инсон бўлиш учун даъват. Раббимизни биринчи ўринга қўйган ҳолда ҳаёт кечириш – яхши инсон бўлиш ва яхши ишлар қилиш, демакдир.
Narrator 1 Павлус: “Ҳар бир киши қилган яхшилигини бажону дил қилсин”, деган. Масиҳ ҳам бизнинг нуримиз инсонлар олдида порлаши кераклигини ва улар “яхши ишларимизни” кўриб, осмондаги Отамизни улуғлашини айтган (Матто 5:16). Ер юзидаги худбин бошлиқлар учун яхши иш қилиш қудрати. Павлуснинг мақсади Масиҳни биринчи ўринга қўйган имонлиларга аҳамиятсиз бошлиқларга ҳам чин дилдан хизмат қилишга далда беришдир. Бошлиғингиз сизни рад қилиб турганда ёки сизни танқид қилиб турганда қандай қилиб чин юракдан ишлашингиз мумкин? Павлуснинг жавоби шундай: Хўжайинингизни сизни кузатиб турувчи бошлиқ сифатида ўйлашни бас қилинг ва ишингизни Раббимиз учун қилгандай қилишни бошланг. Буни дунёвий бошлиғингиз сизга берган ўша вазифа орқали бажаринг. Қилинган яхшилик беҳуда кетмаслиги учун далда. Эҳтимол, айтилган сўзлар ичида энг аълоси шудир.
Narrator 2 “Ҳар бир киши қилган яхшилиги учун мукофотни Раббимиздан олади”. Бу зўр-ку! Ҳаммаси учун! “Ҳар бир киши қилган яхшилиги учун”. Сиз қилган ҳар битта кичкина яхшиликни Раббимиз кўради, қадрлайди ва сизни мукофотлайди. Қилган бу яхшилигингиз учун У сизни мукофотлайди. Нимадир қилиб, Уни қарз қилиб қўйганингиз учун эмас. Сиз Унга тегишлисиз, борлиқдаги барча нарсалар ҳам Уники. У биздан ҳеч нарса қарз эмас. Бироқ, биз имон билан қилган ҳар битта кичик ишимиз учун бизни тақдирлашни Ўз хоҳиши, инояти билан танлади. 5. Бу дунёда аҳамиятсиз бўлиш жаннатда буюк мукофот олишга тўсқинлик қилмаслиги учун далда.“Хоҳ қул бўлсин, хоҳ эркин бўлсин”, ҳар бир қилган кчик яхши ишингиз учун мукофотни Раббимиздан оласиз. Хўжайинингиз сизни арзимаган одам – қул деб ҳисоблаши мумкин. Ёки сизнинг мавжудлигингизни ҳатто билмаслиги мумкин. Бунинг аҳамияти йўқ. Сизнинг мавжуд эканингизни Раббимиз билади. Садоқатли хизмат ҳеч қачон беҳуда кетмайди.