Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон. Инсони зоти унутишга мойил. Буни ўзингизнинг табиатингиздан ҳам билсангиз бўлади. Кун давомида айрим нарсаларни унутганимизни кун охирига келиб англаймиз. Баъзан англамай кунларимизни яшаб ўтаверамиз. Унутиш ҳаётимиздаги муносабатларни мураккаблаштириши, ишимизга салбий оқибатлар олиб келиши мумкин. Аммо Худо билан муносабатда унутиш бир умрлик оқибатга сабаб бўлиши ёки ўлимдан кейинги ҳаётингизга таъсирини кўрсатиши мумкин. Шунинг учун ҳам Муқаддас Каломда шундай дейилган: “Бироқ мен бир нарсани ёдда тутарман, шунинг учун доим умид қиларман: Эгамнинг содиқ севгиси бўлмайди адо, Унинг раҳму шафқати тугамас асло”. (Марсия 3:21-22) Умиднинг энг катта душманларидан бири – Худонинг ваъдаларини унутишдир. Эслатиш – катта хизматдир. Павлус ҳам Бутрус ҳам мана шу сабабдан мактуб ёзганларини айтишган (2 Бутрус 1:3; Римликлар 15:15).
Narrator 2 Худо бизга берган ваъдалар бизни доим Унга интилиб, имон келтириб яшашга ундайди. Унутиш эса бунинг аксини келтиради. Биз билишимиз керак бўлган нарсаларни бизга эстувчи Ҳомий – Муқаддас Руҳдир (Юҳанно 15:15). Бироқ бу сизнинг пассив бўлишингиз кераклигини билдирмайди. Буни ўзингизга эслатиш учун фақат ўзингиз маъсулсиз. Буларни сизга эслатиб туриши лозим бўлган инсон ҳам сизнинг ўзингиздир. Онгимизда буюк қудрат бор: эслатиш орқали у ўзи билан ўзи гаплашиши мумкин. Онгимиз парчада айтилганларни эслаши мумкин: “Бироқ мен бир нарса ёдда тутарман, шунинг учун доим умид қиларман: Эгамнинг содиқ севгиси адо бўлмайди” (Марсия 3:21-22). Агар биз Худо Ўзи ҳақида ва биз ҳақимизда айтганларини “ёдда” тутмасак, тушкунликка тушиб қоламиз. Мен буни қайғули тажрибадан биламан! Миянгиздаги ёмон ҳаёллар ботқоғига ботманг.
Narrator 1 Тушкунликка берилмаслик учун, “Мен қила олмайман” “У бундай қилмайди”, “Бу иш бермайди”, деманг. Худованд Муқаддас Китобда сиз учун қайта-қайта ваъдалар берган. У доим сиз билан бўлиши, сизни ташлаб кетмаслиги, сиз учун ажойиб режалари борлиги ҳақида гапиради. Аммо сиз буларни унутиб ёки буларга эътибор қилмай, ўзингизни тушкунлик ботқоғига судрайсиз. Гап сиз ҳис қилаётган ёки ўзингизга айтаётган гапларнинг тўғри ёки нотўғрилигида эмас. Тўғри нарсаларни “эсга олмагунингизча” онгингиз буларни тўғрилигига ишонтириш йўлларини топади. Худо – имконсиз нарсаларни ҳам қила оладиган Худодир. Боши берк вазиятдан чиқиб кетиш ҳақида ўйлаш Худо учун имконсиз нарса йўқлигини эслашдан афзал эмас. Ўзимизга Худонинг буюклиги, инояти, қудрати ва донолигини эслатиб турмасак, тушкунликка тушиб қоламиз.
Narrator 2 “Мен нодон, жоҳил бўлган эканман, қаршингизда онгсиз ҳайвон каби бўлган эканман” (Забур 72:22). Тушкунликдан умидга қайтиш ҳақидаги буюк сўзлар Забур 76 бобда шундай тасвирланган: “Эй Эгам, ишларингни мен ёдга оламан, азалий мўъжизаларингни эсга оламан. Ҳамма ишларингни ҳаёлимдан ўтказаман, қудратли ишларинг ҳақида фикр юритаман” (Забур 76:12-13). Мана шу нарса менинг ҳаётимдаги энг катта курашдир. Ҳар куни Худо билан бирга вақт ўтказганингизда, Унинг ваъдаларини ўзингизга эслатинг. Уларни махсус дафтарингизга ёзиб қўйинг. Уйингизга кўринарли ерларга илиб қўйинг. Хуллас, ўз-ўзингизга доим эслатиб туринг. Бу унутиш билан эслаш орасидаги кураш. Бу курашда енгилиб қолманг. Унинг яхшилигини ва ваъдаларини ёдга олиш учун курашинг. Ва албатта, бизнинг www.dilkashradio.com сайтимиздан ўзингиз учун кўпроқ маълумотлар олинг.