2:34

Эгалик ҳуқуқи 08

MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар, сиз азиз дўстларимиз билан яна мавзуларимиз орқали учрашганимиздан бағоят хурсандмиз. Энди биз бутун борлиқ Худоники эканлигини биламиз ва У Ўзига тегишли бўлган нарсалар устидан ва айниқса, шахсан сизнинг устингиздан маълум бир ҳуқуқларга эга.

Буни билишлик катта қийматга эга эмас, агар уни ўз ҳаётингизда амалга оширмасангиз албатта. Бир куни Исо Масиҳ деди: «Агар гапимни уққан бўлсангиз, бунга амал қилинглар ва бахтли бўласизлар!»Юҳанно мактубининг 13 боби 17 ояти.

Нафақат Худо бутун борлиқнинг Эгаси эканлигини билиш муҳим, шу билан бирга Уни ўз ҳаётингизнинг Эгаси деб, тан олиш ҳам жуда муҳимдир.Ўзингизни ва бутун борлиғингизни Худога бағишлаш жуда мухим.

Бағишлаш сўзи бирон нарсани махсус мақсад учун ажратишни англатади. Агар буни бизнинг Худо билан муосабатимизга татбиқ этсак унда ўзимизни ва биз нимага эга бўлсак ҳаммасини Раббийнинг хизматига беришимиз керак.

Агар биз ҳақиқатан ҳам Худо ҳар қандай борлиқни Эгаси эканлигига ишонсак, унда Унинг ҳақини Унга беришни ҳам билишимиз керак! Исроил халқида ҳамма тўнғичлар Худога тегишли бўлганлиги сабабли, У барча тўнғичлар Унга бағишланишини талаб қиларди.

Шундай тарзда исроилликлар Худонинг амрларини амалга оширар эдилар. Исо Масиҳ ўз шогирдларига шунга монанд амрни берган: «Худонинг ҳақини Худога беринглар» Матто Хушхабар китобининг 22 боби 21ояти.

Бағишлашнинг ажойиб мисолини бизга Ҳанна, Шомуил пайғамбарнинг онаси кўрсатди. Агар у фарзандини Худога берса, фақат шундагина унда ўғил бўлишини тушунди.

Ва у Шомуилни, ҳаётининг барча кунларида Унга тегишли бўлиши учун уни Раббийга бағишлади. Янги Аҳдда бундай ажойиб бағишловнинг мисоли Македониялик имонлиларнинг жонини аямай қилган хизматидир.

Улар, ўзларининг моддий қашшоқлигига қарамасдан, буюк синов ва катта кулфатлар орасида бўлиб, ҳаворийларга ўзларини ишониб топширдилар, чунки « улар ўзларини Раббийга бағишладилар»-деб ёзади 2-Коринфликларга мактубининг 8боби оятида.

Масиҳ ўзининг хочдаги қурбонлиги билан нафақат, бизнинг эвазимизга тўлов тўлади, шунингдек бизни муқаддас қилди ва поклади.Шунинг билан азиз биродарлар бугунги мавзумиз ўз поёнига етди. Бизнинг интернет сайтимизнинг манзили: www.dilkashradio.com хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top