3:34

Бугуннинг Юсуфи

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон бирдар. Муқаддас Каломни ўқисангиз, Худонинг халқи, танланган инсонлар ҳаётида нақадар оғир кунлар бўлганини кўрамиз. Бугун ҳам ҳар биримизнинг имон йўлимизда турли қийинчиликлар учрайди. Юсуфнинг бошига тушга воқеалар орқали Худо биздан Унинг режасига назар солишимизни истайди. Ачинарлиси шуки, биз бу воқеаларда даҳшатли тартибсизликдан бошқа ҳеч нарса кўрмаймиз! Акалари Юсуфни худди аҳлатдек чуқурга улоқтиришди. Бунинг нимаси ҳайратли? Қаерга қараманг, ҳамма жойда очарчилик, оилавий можаролар, қурилиш майдонларида ёйилиб ётган ғиштлар ва цементдан бўшаган қопларни кўрасиз. Иблиснинг мақсади ёвуз ва оддий эди: Иброҳимнинг авлодларини йўқ қилиш, унинг авлодларини йўқ қилиш орқали Исо Масиҳни йўқ қилиш эди. Афтидан, жаҳаннамнинг барча кучлари Ёқубнинг ўғилларини нишонга олган кўринади.

Narrator 2 Лекин қаранг, бизнинг Қурувчимиз нақадар моҳир! У Ибтидо 37:24 да ёзилган кўнгилсизликни, яъни уни суви қуриган қудуққа ташлаб юборишларини Ибтидо 50:20 даги сон саноқсиз одамларни сақлаб қолиш учун ғалабага айлантирмагунича қурилиш аҳлатларини тозалаб, конструкцияни мустаҳкамлайди ва таянчларни маҳкамлайди. Шундай қилиб, Худо – энг олий тоифадаги Тўқувчи ва Қурувчидир! У Юсуфнинг барча ҳатоликларини тўғрилади. Наҳотки, У сенинг ҳатоларингни тўғриламаса? Уддалай олмайман, деб қўрқяпсан. Ҳамма қўрқади. Биз тушкунликларимиз ҳеч қачон ўтиб кетмайди, кўз ёшларимиз тўҳтамайди, азобларимиз тугамайди, деб қўрқамиз. Жаҳли чиққан акаларимизнинг истагига кўра, чуқурга ташланганимизда, ҳар биримизнинг ҳаёлимизга қуйидаги савол келади: “Қора булут қоплаган бу осмон қачонлардир яна кўм-кўк рангга кирармикан? Елкамдан босиб турган бу оғир юк енгиллармикан?”.

Narrator 1 Ўзимизни боши берк кўчага кириб қолгандек, қопқонга тушиб қолгандек, қамалиб қолгандек ёки муваффақиятсизликка учрагандек ҳис қиламиз. Қачондир бу чуқурдан чиқиб кета оламизми? Дониёр учун шерлар ўраси, Бутрус учун зиндон, Юнус учун китнинг қорни, Довуд учун жангчи Гўллиёт, Исонинг шогирдлари учун тўфонли денгиз, моховлар учун бедаво касаллик, Тўма учун шубҳа, Лазар учун кафан ва ҳаворий Павлус учун кишанлар… Худо бизни барча мана шу синовлар орқали олиб ўтади. Худди Исроил ҳалқини Қизил Денгиз орқали олиб ўтгандек, саҳро орқали, зулмат водийси орқали ва улкан денгиз орқали олиб ўтгандек. “Орқали” сўзи – Унинг севимли сўзи: Сувлар орқали ўтганингда Мен сен билан бирга бўламан, Дарёлар орқали ўтганингда сувлар сени кўммайди; Олов орқали ўтганингда, аланга сени ёндирмайди, Олов тафти сени куйдирмайди (Ишаё 43:2).

Narrator 2 Ҳа, қийин бўлади. Нима, ортиқ йиғлашингга ёки навбатдаги кимётерапия олишингга ҳожат бўлмайди, деб ўйлайсанми? Бунга ишонмайман. Аянчли аҳволда турган никоҳинг бахтли никоҳга айланиб қоладими? Ҳақиқатдан йироқ бу. Мозорга олиб борадиган йўлдан ҳеч қачон ўтмайман, деб ўйлайсанми? Ундай бўлмайди. Ҳар кунлик курашлардан Худо сени ҳалос қилиб, руҳий куч беришига умид қиляпсанми? Бу ҳаётда эмас. Лекин кўзингдан оққан ҳар бир томчи ёш беҳуда кетмаслиги учун У сенинг азобларингни тўхтата олади. Бироқ сабр қилишингга тўғри келади. Акалари Юсуфдан қутулган пайтда Юсуф ўн етти ёшда эди. У билан яна қайта учрашганларида эса Юсуф ўттиз етти ёшда эди. Худо баъзан шошилмайди: Сенинг ўтмишингни изга солиш учун Худога қанча вақт керак бўлади? Бу қанчадир вақт олади. Ҳар ҳолда бир дақиқа эмас, эҳтимол бир умр.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top