3:46

Худонинг ҳокимияти

MP3

Narrator1 Ассалому алайкум қадрдон. Ҳар тонг уйқудан туриб, Худованд бутун дунёнинг, Еру-осмоннинг ҳукмдори экани учун ҳамдлар айтамиз. Унинг бизга берган неъматларига яна бир карра шукрона қиламиз. У ҳаётимизнинг ибтидоси ва интиҳосидир. У бизни ҳукм қилувчи, инояти ва раҳм-шафқати билан гуноҳларимиздан ўтувчи Худодир. Энди, диққат қилинг, Худованднинг мана шу ҳокимияти Исо Масиҳга ҳам берилган эди. Муқаддас Китоб шундай дейди:«Токи Исонинг олдида еру осмондаги ва ер остидаги борлиқ жон тиз чўксин, ҳар бир тил Исо Масиҳни Раббий, деб тан олсин. Мана шу Отамиз Худога шуҳрат келтиради». Нима деб ўйлайсиз, нима учун осмондаги, ердаги ҳамда ер остидаги ҳамма жонзод Исо Масиҳнинг олдида тиз чўкади? Чунки Худованд еру кўкдаги бутун ҳокимиятни Унга берган:«Еру осмондаги бутун ҳокимият Менга берилган», деди Исо» (Мт 28:18)

Narrator 2 Демак, бутун коинотда Исо Масиҳга берилмаган ҳокимият қолган эмас, бутун ҳокимият Масиҳники!«Марям Ўғил туғади, Унинг исмини Исо қўясан, чунки У Ўз халқини гуноҳлардан қутқаради» (Мт 1:21)«Инсон Ўғлига ер юзида гуноҳларни кечириш ҳокимияти берилган» (Мт 9:6). Бутун пайғамбарлар тарихини синчиклаб ўқиб кўрсангиз, фақатгина Исо Масиҳга ер юзида гуноҳларни кечириш ҳокимияти берилган. «Агар гуноҳимиз йўқ десак, ўзимизни ўзимиз алдаган бўламиз ва бизда ҳақиқат бўлмайди». Демак, дунёда гуноҳсиз бирорта ҳам одам йўқ. Билиб-билмай қилган гуноҳларимиздан покланиш учун Исо Масиҳга муҳтожмиз! «Эгамизнинг каломи шудир: «Қани, энди биргалашиб ўйлайлик: гуноҳларингиз қип-қизил бўлса ҳам, қордай оппоқ бўласиз» (Иш 1:18). Демак, қанчалик оғир гуноҳларга қўл урган бўлмайлик, агар ҳақиқатдан ўкиниб, кечирим сўрасак, Исо Масиҳ гуноҳларимизни кечиради.

Narrator 1 Қадрдоним, билиб-билмай қилган гуноҳларингиз учун тавба қилсангиз, шу онда Масиҳ гуноҳларингизни кечиради. Имкониятни қўлдан бой берманг! «Нажот бошқа ҳеч кимдан келмайди. Исо номи – бутун оламда нажот берадиган ягона номдир!» (Ҳав 4:12). Бизни гуноҳдан, шайтондан, дўзах ўтидан, бу дунёдаги ҳар хил муаммолардан, касалликлардан, зарарли одатларнинг қуллигидан фақат Исо Масиҳ қутқара олади . Чунки У бутун инсониятни қутқариш учун келган. Худо Унга нажот бериш ҳокимиятини ҳам тўлиқ ато этган. «Агар ўз оғзингиз билан Исони Раббим, деб эътироф этиб, Худо Уни ўликдан тирилтирганига чин юракдан ишонсангиз, нажот топасиз. Чунки инсон қалбида ишониб оқланади ва оғзи билан эътироф этиб нажот топади», чунки «Раббимизга илтижо қилган ҳар бир инсон қутқарилади», деб ёзилган» (Рим 10:9,10,13).Сизни боғлаб турган ҳар қандай занжирдан озод бўла оласиз! Бу имкониятни қўлдан бой берманг!

Narrator 2 «Борди -ю, бирортамиз гуноҳ қилиб қўйсак, Отамиз Худонинг олдида ҳомийимиз – Исо Масиҳ бор, У одилдир. бизни гуноҳларимиздан поклаш учун қурбон бўлди. Нафақат бизнинг, балки бутун дунёнинг гуноҳлари учун қурбон бўлди» (1 Юҳ 2:1-2). Агар Исо Масиҳни қалбингизга Раббим ва Қутқарувчим деб қабул қилсангиз, У то дунёнинг охиригача сиз билан бирга бўлади, сизнинг ҳимоячингизга айланади. Исо Масиҳга ҳимоя қилиш ҳуқуқи ҳам берилган! Чунки Исо Масиҳ – бутун инсониятнинг Рабби! «Ота инсонларни ҳукм қилиш ҳокимиятини Ўғлига бер-ди» (Юҳ 5:27). Агар Исо Масиҳни юрагингизга қабул қилмай яшаб юрган бўлсангиз, демак Унга қарши ҳаёт кечираяпсиз. У ҳолда сиз Қиёмат куни бўладиган ҳукмга қандай дош берасиз? Ахир Ҳукм Кунинг тўроғаси -раиси Исо Масиҳнинг Ўзи-ку! Сизни ҳукм қиладиган Исо Масиҳнинг юзига қандай қарайсиз? Агар ўзингиз Унинг ўрнида бўлганингизда, сизга қарши ҳаёт кечирган одамни қандай ҳукм қилган бўлардингиз?

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top