Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон. Муқаддас Китобда Ҳаворий Павлус “яқинингизга ҳақиқатни айтинглар” деб ундаганда, муаммони яққол кўрганди (Эфесликлар 4:25). Ҳақиқатни севги билан айтиш – бошқаларнинг ҳис-туйғуларига эътиборли бўлиш, демакдир. Ҳақиқий тажрибага эга ва меҳрибон суҳбатдош ўз гаплари ва ҳатти-ҳаракатларининг оқибатларига эътиборли бўлади. Сулаймон пайғамбар бизга доно маслаҳат бериб, шундай деган: “Ўйламай гапирадиганни кўрганмисан?! Ундан кўра, нодондан умид кўпроқ” (Ҳикматлар 29:20). “Севги, — деб ёзади Ричард Стросс, — эътирозларимизни мақтов сўзлар ёки маъқуллаш орқали ифода этишимизга ёрдам беради ва биз ўз фикрларимизни ёқимли ва ижобий тарзда билдира оламиз. Шунда суҳбатдошимизни хафа қилмасдан, уни қўллаб-қувватлаган бўламиз”. Ростгўйлик йўлида тўсиқлар кўп учрайди. Бу тўсиқлардан бири ҳатардир.
Narrator 2 Чуқур муносабатларнинг бари, айниқса, оилавий муносабатлар очиқликка ва ростгўйликка асосланган бўлиш керак. Бунга эришиш мушкул, чунки росгўйлик туфайли рад қилиниш ҳавфи бўлади, лекин эр-хотинлик муносабатлари мустаҳкамланиши учун бу жуда муҳим. Бошқаларга оғриқ келтирадиган ҳолатда ҳам ростгўй бўлишга эҳтиёж сезганимизда бу хабарни қандай етказишнигина эмас, балки қандай сўзлар билан ифода этишимизни ҳам аниқлаб олишимиз керак. Жуда кўп оғриқли нарсалар “ростгўйлик” номи билан айтилган. Тўсиқларнинг яна биттаси шуки, унда ростгўйлик арзимаган нарсадек кўриниши мумкин. Ростгўйлик инсонга унинг барча шахсий нуқсонлари ёзиб олинаётганини билдириши ҳам мумкин. Севги билан айтиладиган ва севги билан тингланадиган самимий мулоқот “ёмонликдан ҳоли бўлади”. “Севги асосида бўлмаган мулоқот” натижасида сиз ҳақиқий номукаммаллик ва бошқа нарсаларни баҳам кўришингиз мумкин.
Narrator 1 Ҳақиқатни севги билан ифода этиш – муҳаббатингизни бошқа сўзлар билан кўрсатишингизга боғлиқ: “Сен шундай инсон бўлганинг учун рахмат”. “Сен билан фахрланаман”. “Мени севганинг учун рахмат”. “Сенга уйланганимдан жуда хурсандман”. Ёки, “Сизга турмушга чиққанимдан хурсандман”. “Шунчаки сен билан бўлиш менга ёқади” каби гаплар жуфтингиз билан муносабатингизни ва севгингизни мустаҳкамлайди. Бундан ташқари, ҳақиқатни севги билан ифода этиш бўрттириб гапирмасликни ҳамда ҳақиқатни яширмасликни талаб қилади. Эр-хотин орасидаги айрим муносабатларда баъзи сўзларнинг маъноси тушунарсиз ва чалкаш бўлади. Одатда, “қандай бўлса, шундайлигича”, керак бўлса юмшоқроқ, лекин аниқ айтиш керак. Мулоқотда тажрибали ва самарали бўлиш – “исталган” инсон бўлиш учун асосий восита бўлиб, ҳозирнинг ўзидаёқ бошлашингиз мумкин.
Narrator 2 Агар ёлғиз яшасангиз, бу принципларни ўз дўстларингиз билан ёки учрашувга чиққанингизда машқ қилишни бошланг. Агар оила қурган бўлсангиз, турмуш ўртоғингиздан бошланг. Ўрнак кўрсатиш, севгига тўла самимий сабр-тоқатни кўрсатиш орқали жуфтингизни сиз билан мулоқотда бўлишга унданг. Чет тилини ўрганишдаги каби, яхши мулоқот қилишни ўрганиш вақт, қатъият, эътибор ва машқ талаб қилади. Кимлардир бошқаларга нисбатан яхшироқ бажаради, шунинг учун улардан ҳам сизлардан ҳам сабр талаб этилади. Аммо ҳар биримиз яхшиланишни давом эттиришимиз мумкин. Бошланишига самарали мулоқот кўп нарсани ўзгартириши мумкин бўлган ҳаётий вазиятлардан бирини танланг. Кейин принциплардан фойдаланган ҳолда ҳаракат режасини ишлаб чиқинг. Режангизни амалга ошириш вақтини белгиланг.