3:12

Онанинг руҳий аҳволи

MP3

«Шундай қилиб, ким бу амрларнинг энг кичигини ҳам инсонларга бузиб ўргатса, Осмон Шоҳлигида энг кичик бўлади. Лекин ким бу амрларни бажариб бошқаларга ўргатса, Осмон Шоҳлигида буюк бўлади» (Мат 5:19).

Ассалому алайкум. Аёл — у оиланинг устуни, шамчироғидир. Аёл дунёвий томондан ҳам руҳий томондан ҳам фарзандларидан анча устун туриши керак. У ўқитувчи бўлмаслиги мумкин, аммо фарзандларига дунё билимлари билан бирга руҳий билимларни ҳам ўргата биладиган оқила ва зукко бўлиши шарт. Энг муҳими аёл ҳар доим ўзининг руҳий ҳолатидан боҳабар бўлиб, ўсишига эътибор бериши керак. Руҳий ўсиши ҳақида қайғурмайдиган, Худо билан бирга вақт ўтказмайдиган она, фарзандларига ҳам Худо каломини ўргата олмайди. Билли Грем аёллар ҳақида шундай деган эди: «Аёллар энг аввало ўз қалблари ҳақида қайғуриб, ундан кейин фарзандларининг қалбини шакллантиришни бошлаши керак». Муқаддас Калом бизга Худонинг фикрларини аниқ баён қилиб беради. Ота-оналар Худо каломини фарзандларига ўргатишдан олдин, энг аввало уни ўзлари яхши билиши, яхши тушуниши, бошидан кечирган бўлиши керак. Бунинг учун руҳий ўсишни, ўрганишни ўзимиздан бошлашимиз керак бўлади. Ездра пайғамбар ҳақида эшитганмисиз. Унинг китобида ёзилишича, у энг аввало Худо қонунларини ўзи ўрганиб, унга амал қилиб, кейин халққа ўргатган экан. Сиз фарзандларингизга Худонинг каломини ўргатмоқчи бўлсангиз, уни энг аввало ўзингиз ўрганинг, кейин ҳаётингизга тадбиқ қилинг, ана ундан кейингина бошқаларга ўргатишингиз мумкин. Бундан бир формула келиб чиқади. Ўрганиш – амалда қўллаш – ўргатиш.

Нега имонлилар баъзи жамоатдан ўзини олиб қочишини биласизми? Ўша жамоатнинг чўпони юқоридаги формулани билмагани учун. Чўпон бошқаларга Худо каломини ўргатишдан олдин, аввал унга ўзи амал қилиши керак. Оилада фарзандлар билан ҳам шундай. Агар сиз ҳар тонг, фарзандларингиз билан Худо каломини ўқишга вақт сарфласангиз, уларни Худо йўлида тўғри юришга, каломга амал қилишга ўргатсангиз-да, уларга ўзингиз амал қилмасангиз, болаларингиз ҳеч нарса ўргана олмайдилар. Улар фақат ташқи томондангина, масиҳий бўлиб қоладилар ҳолос.

Сизнинг қилаётган ишингиз ва ҳаракатларингиз фарзандларингизга ўргатганларингиздан кўра кўпроқ таъсир қилади. Ўйлаб кўринг-а, Худо нега айнан мана шу формулани берган экан?! Нега Каломни аввал ўзимиз ўрганишимиз, амалда қўллашимиз, ундан кейингина ўқитишимиз мумкин?! Шундагина, биз Худонинг ниятини, фикрларини биладиган, Унинг каломини яхши тушунадиган, уларга сўзсиз амал қиладиган одамлар бўламиз. Бундай усулда ўқитиш, яхши самара беради. Ахир Исо Масиҳнинг Ўзи ҳам мана шу формулага амал қилганку! У бу дунёда сиз-у, биз каби яшади, Худога итоат қилди, ва таълим берди. Бир дақиқа руҳий ҳаётингиз, қалбингизнинг аҳволи ҳақида ўйлаб кўринг. У қандай даражада. Руҳий ҳаётингизни қониқарли деб ўйламасангиз, Худога яқинлашишни, Ундан ўрганишни, ва айтганларига итоат қилишни бошланг. Шундагина фарзандларингиз учун энг яхши она ва устоз бўла оласиз. Яна маслаҳатлар керак бўлса бизнинг бизнинг www.najot.com ва dilkash@najot.com сайтларимиз эшиги сиз учун ҳамиша очиқ.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top