3:57

Кўзлар ҳимояси

MP3

Ассалому алайкум. Аввалги суҳбатимизни тинглаган бўлсангиз, инсон аъзосининг энг гўзал ва мураккаб қисми бўлган кўзлар ҳақида суҳбатлашган эдик. Агар кўз касалликлари, уларнинг олдини олиш ва қандай парваришлаш ҳақида билишга тайёр бўлсангиз, суҳбатимиз давомида биз билан бирга бўлинг. Худо чиндан ҳам инсонинг ташқи кўринишини жуда гўзал қилиб яратган. Агар инсон тасаввури бўлган ўзга сайёраликларнинг кўринишига ўхшаган бўлганимизда нима бўларди. Бундай кўринишимиздан миннатдор бўлмаган бўлардик. Худо бизни севгани учун гўзал ва онгли қилиб яратди. Шу онг, ва шу гўзаллик билан Худони улуғлаш бизнинг бурчимиз. Келинг, Яратувчимиз берган кўзлар ҳақидаги суҳбатимизни давом эттирамиз. Маълум бўлишича, қошлар шунчаки чирой учун яратилмаган экан.

Уларнинг асосий вазифаси, кўзларни тепадан тушадиган чанглардан, пешонадан тушадиган тердан ҳимоя қилиш ва кўзнинг кўзаллигини ошириш учун яратилган экан. Киприкларнинг вазифасини ҳаммамиз жуда яхши биламиз. Улар ҳам бизни четдан кўзимизга тушиши мумкин бўлган чанг ва турли хил зарралардан ҳимоя қилади. Улар кўзларимиз учун худди қўриқчидан ҳизмат қилади ва кўзларимизнинг чиройига чирой қўшиб туради. Кўзлари ҳақида қайғурган ҳар бир аёл кўзларининг қўриқчилари бўлган қошлари ва киприклари ҳақида ҳам қайғуриши керак. Баъзан кутилмаганда кўзларимизга говмижжа чиқиб бизни жуда безовта қилади. Бу нарса киприк халтачаси ва қовоқ четидаги ёғ безларининг ўткир йирингли яллиғланиши бўлиб, унга моддалар алмашинувининг бузилиши, камқонлик, авитаминоз, қандли диабет, меъда, ўпка, дармонсизлик ва бошқа касалликлар сабаб бўлиши аниқланган.

Говмижжани сиқиш ярамайди, акс ҳолда инфекция қон томирларига тарқалиб кетиб, кўз флегмонаси, менингит, сепсис каби оғир асоратларга сабаб бўлиши мумкин. Кўзлар дам олиши учун ҳадеб китоб, қўлёзма ва бошқаларни ўқийвермай, хонада юриб туриш, кўзларни 2-3 дақиқа қўл билан ёпиб туриш лозим. Рангли кўзойнак кўз қувватини асраш билан бирга пешона ва кўз атрофини ажин босишидан сақласа, қора кўзойнак баъзи кўз касалликлари билан оғриган беморларга тавсия қилинади. Лекин хоналарда, транспортда ва 40-50 ёшдан кишиларнинг қора кўзойнак тақишлари мутлақо зарарли. Чунки у кўзнинг ички босимини ошишига олиб келади. Шунинг учун лозим бўлганда яшил рангдаги кўзойнакдан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. Ҳеч қачон китоб, газета ва бошқаларни ётган ҳолда, транспортда, телевизор кўрганда, овқатланаётган пайтда ўқиманг, бу кўриш қобилиятингизни бузади.

Организмнинг спиртили ичимликлар, тамаки, нос ёки наркотик моддалардан мунтазам заҳарланиб юриши оқибатида пайдо бўлган кўз касалликлари оғир кечади. Кўзингизга инфекция тушишидан сақланинг. Бировнинг косметикасидан ва бошқа буюмларидан фойдаланманг, бировга ҳам ўзингизникини берманг. Мабодо кўзларингиз хира торта бошласа, қаттиқ толиқиб оғриса, ётиб, ўзингизни бўшаштиринг-да, кўзларингиз устига тетиклаштирувчи, совуқ сувда ҳўлланган пахта, совиб қолган чой қолдиғи, бодринг пўстлоғи, картошга пўчоғидан бирортасини қўйиб ётинг. Кўз хира тортганда бақатерак меваси асал билан суртилса, қуввати ошади. Сурма кўзни ҳар қандай асоратлардан сақлаб, қувват бағишлайди. Сут, қаймоқ истеъмол қилиш, чилонжийда, седана, ток барги, наъматак қайнатмаси ҳам кўзни қувватли қилади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top