MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар, Азизлар кўпчилик гиёхвандларнинг гиёҳвандликдан озод бўлишга охирги уриниши Худога мурожаат қилиш бўлган. Раббий Исо Масиҳни шахсий Қутқарувчим деб қабул қилишдан сўнг, улар Муқаддас Руҳ уларни тўлдириб, Худо учун яшашга куч беришини сўраганлар.

Муқаддас Руҳ уларни тўлдирганида, У бутунлай гиёҳвандликдан уларни холос этди. У Худонинг муҳаббати билан ва бошқаларга ёрдам бериш истаги билан уларни тўлдирди. Уларнинг аксарияти ҳозир Хушхабарни ваъз қилмоқда.

Улар пок ҳаёт билан яшамоқдалар, чунки поклик Руҳи уларнинг ичидадир. «Отамиз Худо Ўзининг азалий қарорига биноан сизларни танлади, Ўз Руҳи орқали муқаддас қилди, Исо Масиҳга итоат этмоғингиз орқали Унинг қони устингизга сепилиши учун имкон яратди…»

Муқаддас Руҳ сизни худди Исо Масиҳ Ўзининг шогирдларини ҳақиқатга ўргатганидек ўргатади. Уларнинг саволларига У жавоб берарди. Худони билишга тааллуқли сизнинг ҳамма саволларингизга Муқаддас Руҳ жавоб беради.

У сизнинг ҳаётингиз маъносини кўрсатади. У сизга Муқаддас Китобни тушунишга ёрдам қилади. Сизни ҳайрон қилган нарсалар фавқулодда равшан бўлади. Исо айтган:

«Муқаддас Ҳақиқат Руҳи келгач, У сизларни бутун ҳақиқат йўлига бошлайди» Юҳанно мактубининг 16 боби 13 ояти. Бир дўстимизнинг гувохлик беришича яқинда Худони ўрганиш бўйича семинария талабалари Муқаддас Руҳни қабул этишганда, бирданига Муқаддас Китоб ҳақиқатлари улар олдида тирикдек намоён бўлди.

Уларнинг ўқитувчилари Муқаддас Ёзувга уларнинг янгича ёндашишларини кўриб, ҳайратланар эдилар. Бу албатта ҳақиқат Руҳининг келишидир. Қийин аҳволларга тушиб қолганингизда маслаҳат излашингизга тўғри келганми?

Бирон қийин муаммонинг оғирлигидан изтироб чекишингизга тўғри келганми? Донолик Руҳи сизнинг маслаҳатчингиз бўлиш учун ерга тушган. У сизни етаклайди ва сиз учун энг афзалини кўрсатади.

Сиз Худога хизмат қилиш учун доноликка муҳтожмисиз? Азиз Ҳаворийлар фаолиятида Муқаддас Руҳ руҳий хизматчиларни тўлдириб уларни намунали меҳнат қилишга ўргатганини кўришимиз мумкин.

Балки, сиз одамлар билан якшанба мактабида машғулот ўтказарсиз ёки шахсан ўзингиз хушхабарчилик билан банддирсиз ёки воизчилик қиларсиз. Донолик Руҳи сизни тўлдиришни хоҳлайди ва У буни биринчи жамоатда қилганидек, ўша тарзда сизга ёрдам қилмоқчи.

Муқаддас Рухнинг ёрдамини асло рад этманг. Азизлар шунинг билан бугунги мавзумизга якун ясаймиз. Бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top