3:30

Руҳий муаммонинг 6 натижаси

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Инсоннинг қалби Худо билан бўлиши керак бўлган бир пайтда, унинг қалби Худодан ажралган. Бу дунёда туғилган ва туғиладиган ҳамма Худодан ажралган ҳолда дунёга келади. У худди ота онасиз боладек бахтсизликка маҳкум. Инсон ҳар қанча уринмасин, ўз кучи ва ҳаракати билан инсониятнинг руҳий муаммосини ҳал қила олмайди. Худодан ажралган бу дунёда инсон руҳий муаммоси туфайли пайдо бўладиган 6 та натижа мавжуд.

Биринчиси, Муқаддас Каломда ёзилганидек, Худодан узоқлашишни танлаган инсон иблисга тегишли. Иблис эса “ёлғончи ва ёлғоннинг отаси”. Ёлғончи иблисни нотўғри қабул қилганлари сабабли инсонлар бахтли бўла олмайдилар. Исога келган баъзи одамларнинг айтишича, улар Масиҳни билишларидан олдин, фолбинларга боришган ва ҳатто шомонлик маросимларни ўтказишган.

Narrator 2 Иблис уларнинг истакларига қарши равишда уларнинг ҳаётларини ўз қўлига олган. Худонинг фарзандлари эса ота боболари руҳига қон чиқариб, ис қилишлари шарт эмас. Худони танимаган ва танишни истамаган инсонлар эса Яратувчининг душмани бўлган иблиснинг асирларидир. Улар Худонинг фарзандлари эмас. Яна шуни айтиш мумкинки, ёвуз руҳлар баъзи жойларда кучлироқ ишлайди. Бундай ерларда иблисга қул бўлган кишиларнинг муаммолари яна ҳам ёмонлашади. Баъзи хонадонларда эса бир кўнгилсиз воқеа қайта қайта такрорланади. Бахтсизликлар ва ташхис қўйиб бўлмайдиган касалликлар наслдан наслга ўтади. Одамлар бу нарса руҳий муаммолар туфайли содир бўлаётганини билмайди.

Narrator 1 Иккинчиси, инсонда ҳавотир ва қўрқувлар бўлади. Ҳавотир ва қўрқувлар ичида яшайдиган инсон қўрқувини ва ҳавотирини бартараф қилиш учун ўзига бут ясаб олади. Кейин эса ўша бутга сиғиниб, ҳаётини унга бағишлайди. Дин инсониятнинг муаммолар ва қийинчиликлари билан курашишнинг хосиласидир. Одамлар ҳаётларидан ҳафсаласи пир бўлгани ва ҳеч қандай ҳаракат билан муаммоларидан ҳалос бўла олмаганлари учун ҳам бутларга сиғинадилар. Баъзи давлатларда одамлар дарахтларга сиғинсалар бошқа жойларда устунларга ва қурбонгоҳларга сиғинадилар. Бутун дунёда келажаги қандай бўлишига ёки олдида турган муаммони қандай қилишга қизиқиб, фолбинларга борадиган одамлар топилади. Агар эътибор берган бўлсангиз, баъзилар у нарсаларга шунчаки ишонса, бошқалар бунга ўта даражада берилган бўлади.

Narrator 2 Учинчидан, юрагингиз ҳаста бўлади. Юрак оғриқлари юрагингизга билдирмай кириб олиб, у жойни ишғол қилади. Исо Масиҳ шундай деган эди: “Эй барча ҳориб толганлар, Менинг олдимга келинг, Мен сизларга ором бераман.” (Мат 11:28) Баъзи ҳолларда муаммо кўриниб туради, бошқа ҳолларда эса бирданига кўзга ташланмайдиган юрак оғриқлари ва психик муаммолар кўринишида бўлади. Бунда инсон тунги даҳшатли тушлар, тунда кимдир сизни бўғишидан, кечаси ухлай олмасликдан, турли хил овозлар эшитишдан қийналишингиз мумкин. Ёки ҳаддан ташқари қўрқув ва ҳавотир туфайли ҳам яшаш сизга қийин кечиши мумкин. Юқорида санаб ўтганларимизнинг ҳаммаси инсонда мавжуд бўлган руҳий муаммоларнинг натижаларидир. Биз бугун улардан фақат учтасигагина тўхталдик. Агар бу ҳақида тўлиқ билишни истасангиз, бизнинг кейинги суҳбатимизни ҳам ўтказиб юборманг. www.najot.com сайтимиз сизга энг керакли маълумотни тақдим этади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top