3:08

Исо Масих 03

MP3

Ассалому алайкум азизлар, бошқа баъзи бир нарсаларга қараганда, Худо ҳақидаги ҳақиқатни тушуниш енгилроқ. Масалан, биз ҳеч қандай қийинчиликсиз Худонинг отага ўхшашини тушунамиз.

Биз ҳам ота бўламиз ёки отага эгамиз, буни тушуна оламиз сабаби бу бизнинг ҳаёт тажрибамизнинг бир қисми. Биз яхши ота ўзининг фарзандларига ғамхўрлик қилишини ва уларни севишини кўрамиз.

Худо ҳақидаги яна бошқа ҳақиқатларни тушуниш унчалик енгил эмас. Бу бизга кутилмаган нарса бўла олмайди! Бизнинг Худойимиз буюк, абадий ва улуғ Яратувчи. Унинг фикри ва У тутадиган йўллар бизникидан анча юқори.

Исо, Худонинг Ўғли эканлиги ҳақиқат. Худо ягона Худо, бундан ташқари У Ўзи билан бир хил, яъни ҳокимиятда ҳам, қудратда ҳам, шуҳратда ҳам тенг Ўғилга эга. Муқаддас Китоб, Исо қандай ажойиб йўл билан Худонинг Ўғли деб аталишини тушунтиради.

Бу жуда муҳим! Ишонинглар, Исо, фақат яхши инсон бўлгани билан чекланиб қолмайди. Сиз Худонинг Ўзи ерга келганлигига амин бўласиз.Нима учун сизларни гуноҳдан, ёвузликдан абадий озод қилиш учун, ҳокимият фақат Исода эканлигини кўрасиз.

Исо Байтлаҳмда туғилишидан олдин, Ота Худо билан доим бирга эди. Михейнинг Масиҳ ҳақидаги башоратларини ўқигандирсиз. “Зеро халқим Исроилни боқувчи Доҳий сендан келиб чиқажак”Михей китоби 5 боб2 ояти.

Исо хочга михланишдан олдин, кечаси У ибодат қилди: ”Дунё яратилишидан аввал Мен Сенинг ҳузурингда улуғвор эдим. Энди, эй Ота, Ўз ҳузурингдаги ўша улуғворликни Менга тағин ато қилгин”-деб ёзилган Юҳанно китобининг 17 боби 5 оятида.

Дунёнинг яратилишидаги ишларда Исо, Худо билан бирга эди. Юҳанно Исони Калом деб атаган ва ўзининг Хушхабарини шундай деб бошлаган: “Азалда Калом бор эди. Калом Худо ҳузурида эди, Калом – Худо эди.

Азалданоқ У Худо ҳузурида эди. Борлиқ У орқали бор бўлган, Усиз ҳеч нарса бор бўлган эмас. Неки бор бўлган бўлса, У орқали бор бўлган” Юҳанно мактубининг 1боби 1ва3 оятлари.

Қадимги Аҳдда ёзилган бу сирлар, кўпчилик китобхонларни ҳайратга солади. Худо шундай деган: “Ўз суратимизга кўра, Ўзимизга ўхшаш одамни яратайлик”. Худо ким билан гаплашган эди?

Юҳаннодаги оятлар бу сирларни тушунишга ёрдам беради. Исо Худонинг Ўғли, дунёни яратишда У Худо билан бирга бўлган. Эсингизда бўлса, Ишъаё Масиҳни ”Қудратли Худо», «Абадият Отаси»- деб атаган. Ишъаё пайғамбар китобининг 9 боби 6 ояти. Лекин бу каби исмлари кўп. Муқаддас Китоб эса, Яратувчи Худо ягона деб ўргатади. Шунинг билан азизлар мавзумиз ўз поёнига етди. Хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top