2:22

Шогирдлар ва Исонинг таълимоти

MP3

“…Менга осмонда ҳам ерда ҳам бутун ҳокимият берилгандир. Шунинг учун бориб, барча халқлардан шогирд орттиринглар. Уларни Ота, Ўғил ва Муқаддас Руҳ номи билан чўмдириб, имонга киритинглар. Мен сизларга буюрган ҳамма нарсага амал қилишни уларга ўргатинглар. Мана, Мен ҳар куни, дунёнинг охиригача сизлар билан бирга бўламан”.

Салом азизлар. Шогирд орттириш мавзусига бағишланган дастуримизга хуш келибсиз. Шогирд моҳиятининг таърифида Исонинг таълимоти энг муҳим омил бўлиб чиқади. У шогирдларига насиҳат берар эди; У Буюк топшириқни берганда, улар билан гаплашган. Исонинг шогирд тушунчасини таърифи бошқа ҳар қандай таърифлардан устунроқ. Исо шогирд тушунчасини белгилаб берди ва биз сиз билан кейинги бир неча дақиқа Исо тасвирлаганидек шогирднинг суратини кўриб чиқишга харакат қиламиз.

Шогирдликка нисбатан Исонинг таълимотини қисқача мана шундай умумлаштирса бўлади. Шогирд:

“… ким Унга эргашишни истаса, ўзидан кечиб, ўз хочини кўтариб Унинг ортидан юрсин (Лқ. 9:23-25); Масиҳ учун ўзидан, оиласидан ва ҳамма борлиғидан кўнгил узади (Лқ. 14:25-35); Унинг Каломига риоя қилади (Юҳ. 8:31); Дунёга Хушхабар эълон қилади (Матто 9:36-38); яқинларини Масиҳ бизларни севгандек севади (Юҳ. 13:34,35); Масиҳ билан алоқада бўлса, сўзларини қалбига жо қилса, кўп ҳосил берса, Худовандни улуғласа, шодликда яшаб биродарларини севса (Юҳ. 15;7-17).

Масиҳ бу мажбуриятларни қабул қилишни хоҳламаган инсонга катта эътибор беради ва уч карра эълон қилади: ”…у менинг шогирдим бўла олмайди” (Луқо 14:26, 27, 33). Исо Унга ишонганларни ва содиқ шогирд бўлганларни орасида фарқни кўрмайди десак, демак биз ҳақиқатни эътиборсиз қолдирмоқдамиз. Исо кўпларга абадий ҳаётнинг маъноси ҳақида айтиб берган.

Никодимга, қудуқ ёнидаги аёлга, хочдаги қароқчига шогирдликка қўйиладиган қаттиқ талаблар ҳақида гапирмаган. Ўшанда У имон ва ишончга алоҳида эътибор қаратиб “…токи Унга ишонган ҳар бир киши ҳалоқ бўлмасин, балки абадий ҳаётга эришсин” (Юҳ. 3:16) деб айтган. Юҳанно баён этган Хушхабар (6:25-29 ва 11:25) ҳам Исони шогирди бўлишни истаганга нисбатан Исо томонидан қўйиладиган талаблардан кўра, Унинг қутқарилиш ҳақидаги таълимотини ўз ичига олган.

Ҳақиқатдан ҳам Исо абадий ҳаётга олиб борувчи имонни зарурлиги ва Унинг ортидан эргаштирувчи ва шогирди бўлишга олиб келадиган хизматнинг зарурлиги орасида фарқни белгилайди.

Раббим хизматингизни Ўзи баракаласин. Омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top