Ассалому алайкум азиз дўстлар, Муқаддас Китоб дейди, модомики, Жамоатнинг белгиланган мақсади – ёвузлик устидан ғалаба экан, унда Биз дадил ва тўла жасорат билан ибодатларимизда Худога келишимиз мумкин.
Бизнинг кучимиз – Худода ва шу билан бирга, биз муҳаббатда бирдамликка интилишимиз лозим. «Худонинг куч-қудрати бизда амал қилмоқда. Шунинг учун Худо биз сўраган ёки хаёл қилганимиздан ҳам ортиғини бажаришга ғоят даражада қодирдир.
Унга Исо Масиҳ уммати орқали ва Исо Масиҳнинг Ўзи орқали наслдан-наслга, то абад шон-шарафлар бўлсин! Омин». Баъзан масиҳийлар Исо Масиҳга ишонганлари учун жафо чекадилар.
Баъзан Жамоатга талофот етказилади. Эҳтимол, сизлар – масиҳий бўлганингиз учун, сизларга ёмон муомалада бўлишгандир.Одамлар кўнгилсизликларни бошларидан кечиришлари мумкин, қачонки уларни тушунмасалар.
Баъзида одамлар Худога бўлган ишончга қарши чиқиб, имонлиларни таъқиб қиладилар. Бу имонлиларга озор беради. Баъзида имонлилар сўрашади: «Агар Худо мени Масиҳда севса, мен учун ажойиб режаси бўлса, нега мен энди азоб чекишим керак?»
Азизлар бу осон савол эмас. Кўрайлик, бу ҳақда Муқаддас Китоб нима дейди. Азоб чекиш табиий. Ҳамма, имонлими ёки имонсизми, азоб чекишига тўғри келади. Тимўтийга 2-мактубнинг 3боби 12 оятида ўқиймиз:
«Исо Масиҳ йўлида диёнатли яшамоқчи бўлган одамларнинг ҳаммаси ҳам қувғинга дучор бўладилар». Лекин имонли қийинчилик ва заҳмат чекишида бир ўзи эмас: Раббий Ўз кучи билан уни мустаҳкамлаш учун доим ёнида.
Азоб чекиш – имтиёз. Масиҳ номи учун жабрланиш – бу шарафлигини биламиз. Худода Унинг номи учун жафо чекканларга алоҳида мукофот мавжуд. Ҳаворий Павлус Филиппидаги жамоатга шундай деган:
«Худо сизларга Масиҳга ишонишнигина эмас, балки Масиҳ учун азоб чекиш тақдирини ҳам насиб этган» Филиппиликларга мактубининг1боби 29ояти. Азоб чекиш ўткинчи.
Ҳаворий Павлус Римдаги жамоатга ёзган: «Ўйлайманки, биз зоҳир бўлажак улуғворлик олдида шу он азоб-уқубатларини айтиб ўтиш ҳам арзимасдир» Римликларга мактуби 8 боби 18 ояти. Азоб чекиш тақдирланади.
Азоб чекиш вақтида биз келажак ҳақида қувонишни ўрганиб олишимиз керак. Ҳаворий Павлус Тимўтийга иккинчи мактуб 2боби12 оятида ёзади: «Агар сабр-тоқат қилсак, У билан давр сурамиз».
Азизлар шунинг билан бугунги мавзумиз ўз поёнига етди. Бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com хайр саломат бўлинг.