MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар, сизни Худо сабоқларга ўқитишга ва ибодат тўғрисида Муқаддас Китоб нима деяётганига ўргатишига ишончингиз комил бўлсин.

Муқаддас Китобдан сизга ибодатингизда ёрдам берадиган тартиби ва оддий қоидаларини кўрсатяпти.Мўқаддас Китобдан бу қоидалар билан қандай фойдаланишга амалий маслаҳатлар топасиз.

Мақсад – ибодат маҳалида Худо тўғрисида ўйлашга ўрганиб олмоқдир. Агар биз Исо Масиҳ Унинг Самовий Отага ибодатида кўрсатган намунаси йўлидан борсак, биз тушуна бошлаймиз, Худо ким эканлигини, унинг номини улуғлашни ва Унинг иродаси бажо бўлишга ибодат қилишни хоҳлаб қоламиз, Матто Хушхабар китобининг 6 боби 9ва10 оятларида:

“Бизнинг осмондаги Отамиз! Сенинг муқаддас исминг улуғлансин. Сенинг Шоҳлигинг келсин. Осмонда бўлгани каби, ерда ҳам Сенинг ироданг бажо келсин ”. Биз қачонки, ким биландир суҳбатлашганимизда фақат ўзимиз ҳақимизда ва ўзимизнинг эҳтиёжларимиз ҳақида ўйламаймиз-ку.

Биз суҳбатлашаётган киши ҳақида ўйлаймиз – ким у, нима қилади, у бизга қандай муносабатда? Қандай самарали ибодат қилиш ҳақидаги бизнинг биринчи маслахатими, ўша тартибдан дарак беради: Худога ибодат қилаётганингизда, Худо тўғрисида ўйланг.

Ҳақиқатда эса, Худога тобе бўлиб хизмат қилишнинг асосий қисми будир. Худога тобе бўлиб хизмат қилиш – таркибий қисм бўлиб, Худога саждани англатади.Энг аввало, биз, Худо меҳрибон Худолигига амин бўлишимиз керак.

Ва шунинг учун У бизга қайғу келтирадиган жами нарсалардан озод этишни хоҳлайди. У бизни марҳаматламоқчи, бизни шод-хуррам, руҳий ва танавий соғлом қилмоқчи ва пок, фойдали ҳаёт кечиришимизда ёрдам бермоқчи.

Бизнинг Худойимиз қандай меҳрибон эканлигини фикрлаб, биз Забур хонишчиси билан биргаликда ҳайқиришимиз мумкин. Худо сизни севади, мени ва ҳар кимни севиши бу Унинг табиатидир.

Самовий Отамиз бу дунёга Ўз Ўғлини шунинг учун жўнатди-ки: Унинг муҳаббати ҳақида бизга айтгани, Унинг муҳаббатини биз учун Унинг ўлимида очгани ва бу билан унинг фарзандлари бўлишга ва Унинг муҳаббатида абадий яшаш имкониятини бергани.

Юҳанно китобининг 3 боби 16 оятида Исо шундай деди: Зеро Худо оламни шунчалик севди-ки, Ўзининг ягона Ўғлини берди, токи Унга ишонган ҳар бир киши ҳалок бўлмасин, балки абадий ҳаётга эга бўлсин. Чунки Худо муҳаббатдир, У Ўзи яратган дунё учун маълум меъёрлар ўрнатган. У Муқаддас Калом орқали нима яхши ва нима ёмон эканлигини бизга кўрсатди ва нима тўғри бўлса, шуни бажаришга бизга ёрдам бермоқда. Шунинг билан азизлар мавзумиз ўз поёнига етди. Бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top