3:04

Хақиқат 01

MP3

Ассалом алайкум азиз биродарлар, азизлар мавзумиз бошида сизга савол берсам мумкинми? Сиз Исони Ким деб биласиз? Бировлар: “У улуғ мураббий” эди деса, бошқалари эса ”У пайғамбар, файласуф, У ғарбнинг Худоси”, дейишади.

Яна баъзи бировлар бизларга ўрнак бўлган ва биз Унинг изидан юришимиз лозим бўлган яхши одам”, –дейди. Тўғри, Исо мураббийлик ва пайғамбарлик қилган, лекин У буларнинг ҳаммасидан ҳам Улуғ эди.

У файласуфдан ҳам биз учун ўрнак бўлган яхши одамдан ҳам Улуғ эди. Исо ғарбдан эмас, биз Уни ғарбнинг Худоси деб чақира олмаймиз. Исо деярли 2000 йил илгари Яқин Шарқда туғилган.

У ер юзида шуҳрат қозониш учун хизмат қилмади, лекин Унинг ҳаёт тарзи бутун дунёга таъсир қилди. У Ўзига қандайдир ёдгорликлар қурмади. У армияга бошчилик қилмади.

У ҳеч қачон Ўзининг уйидан узоққа саёҳатга чиқмаган. Унинг ерда яшаганига кўп вақт ўтган бўлса ҳам, ажойиб ҳақиқатки бугунги кундаги одамларда У билан шахсан танишиш истаги бор.

Улар бундай дейди: У бизнинг ҳаётимизни ўзгартирди, Унга хизмат қилиш учун қурбон бўлишга ҳам тайёрмиз. У ўзи Ким? Исонинг кимлигини ўргана туриб, биз Муқаддас Китобдан Унинг ҳаёти ва таълимотининг ҳақиқатлигини қидириб топа олишимиз мумкин бўлган ёзувлар томон йўл оламиз.

Муқаддас Китоб қирқта одамнинг иштирокида ёзилган бўлиб, олтмиш олтита китобдан иборат. Муқаддас Китобнинг муаллифлари ҳар хил касб эгалари эди. Улар ўқимишли олимлар, шифокорлар, шоҳлар, пайғамбарлар, художўйлар, савдогарлар, деҳқонлар, чўпонлар, оддий ишчилар ва балиқчилар бўлган.

Улар ҳар хил даврларда 1600 йиллар давомида яшаганлар. Улар бу нарсаларга риоя қилган имонли одамлар бўлган: Худо уларни мактубларни ёзишда хато ёки ўзгаришлар кетишидан сақлаб турган, сабаби бу мактублар, воқеалар йиллар давомида ўзгармасдан келажакдаги одамзод авлодига етказилиши керак эди.

Кўп йиллар илгари Худо бу ёзилганларнинг ҳаммасини бир китобга жойлаштириб, Муқаддас Китоб деб аташга илҳом берган. “Ҳеч бир пайғамбар ўзининг инсоний хоҳиши билан башорат қилган эмас.

Бу азиз одамлар Муқаддас Руҳ томонидан ҳаракатга келтирилиб, Худонинг сўзларини гапириб берганлар». Сизга битта оятнинг бошланишини ўқишингизга тўғри келди дейлик, масалан: 2-Бутрус китобининг1боби 21оятини қандай топишингиз Муқаддас Китобингизда тушунтирилган.Муқаддас Китоб матни боблар ва оятларга бўлинган. У ерда китобнинг номи ва боб рақами берилган. Муқаддас Китобнинг ҳар бир маълумоти ҳақиқатдир ва бу ҳақиқий тарихдир. У илмий жиҳатдан ҳам ҳаққонийдир. Халқларнинг ва шахсларнинг юзлаб пайғомларининг амалга ошаётганлиги, Худо Каломининг ҳақиқатлигидан далолат беради. Исо ҳақидаги бизга очилган маълумотга биз тўлиқ ишона оламиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top