3:18

Менга Қулоқ Сол

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Баъзан ҳаёт қийинчиликларга тўла бўлганида, мана шу қийинчиликлардан ўз кучимиз билан тиришиб-тирмашиб чиқиб кетишга ҳаракат қилаётганимизда, Худованд бизнинг ҳаётимизга бефарқдек, ибодатларимизни эшитмаётгандек туюлади. Бу янгилик эмас, Худованд ҳаётида улкан ишларни бажарган шоҳ ва пайғамбар Довуд ҳам баъзан ўзини шундай ҳис қилган. У Забур китобида қандай ёзганига диққат қилинг: “Эй Эгам, Сенда мен паноҳ топаман, Шарманда бўлишимга асло йўл қўйма, Адолатлисан, мени қутқаргин. Менга қулоқ тут, дарров қутқаргин мени,

Менинг паноҳ қоям бўлгин. Нажот топай, мустаҳкам қўрғон бўлгин.Чиндан ҳам Сен суянган қоямсан, қалъамсан, Ўз номинг ҳақи мени етакла, йўл кўрсатгин. Сен менинг паноҳимсан. Қўйилган тузоқдан мени қутқаргин. Ҳаётимни Сенга топшираман, эй Эгам,

Мени қутқардинг, эй содиқ Худо.”

Narrator 2 Ишларингиз чаппасига кетаётган бир пайтда, атрофингиздан кўпчилик сизга ҳамла қилади. Сизни ишларингиз мукаммал эмаслигидан, хатолари борлигидан шикоят қилишади. Шундай пайтда ишингизни давом эттиришга кучингиз етмайдигандек, асабларингиз бу ҳолатга бошқа дош беролмайдигандек туюлади. Сизда ҳам шундай ҳолат бўлганми? Ҳаётингизда ҳудди ҳеч қачон ёруғлик бўлмагандек, бундан кейин ҳам ҳаёт шундай давом этадигандек туюлади. Аммо сиз кутмаган бир пайтда ёруғлик ва енгиллик келади. Айни ўша дамда бунга ишониш осон бўлмайди, аммо Худованд бизни ташлаб қўймайди. Чунки Унинг Ўзи бизга шундай ваъда берган: “Мен сени асло тарк этмайман.” Довуд пайғамбар, оғир аҳволда қолганда айтган сўзларидан сўнг, кўп ўтмай мана шундай деган: “Эй Эгам, мен Сенга умид боғлайман. Содиқ севгинг ила шод–хуррам бўлай, Қайғуларимни Ўзинг кўргансан, Жоним азобда қолганин биласан.

Narrator 1 Мени ғаним қўлига бермадинг, Оёқларимни бехавотир ерга қўйдинг.” Гарчи ташвишлар ва қийинчиликлардан ҳолсизланган ва умидсизликка тушсак ҳам шуни ёдда тутишимиз керак: Худованд ҳаётимизда бўлаётган воқеаларни билади, У ҳаётимизга бефарқ эмас. Агар У шу воқеаларни ҳаётимизга келишига йўл қўяётган экан, демак бундан биз учун Унинг қандайдир режаси бор. Бир оятни эсланг: “Биз биламизки, Худони яхши кўрганларга ҳамма нарса яхшилик бўлиб хизмат қилади, чунки Худо уларни

Ўзининг мақсадига кўра даъват этди.” Шундай бўлса ҳам, умидсизлик ва тушкунлик ичида Худовандга юзланиш қийин бўлиб қолади. Шунда нима қилиш керак? Гарчи Худода нажот топганимизга қарамай, қийинчиликларнинг давом этиши бизни тушкунликка тушириб қўяди. Бироқ Муқаддас Каломга қарасангиз, Худованд бу дунёда қийинчиликларнинг бўлиши муқаррарлигини айтади.

Narrator 2 Худога шукурки, бизга буларга қарши ечим ҳам берган. “Ташвишларингни Эгамизга топширгин, У сенга таянч бўлади. Эгамиз ҳеч қачон солиҳнинг йиқилишига йўл қўймайди.” Ёки Худо билан муносабат қилишда тажрибали ва Худога яқин бўлиб яшаган Довуд пайғамбар шундай деб ёзган: “Ота болаларига шафқат қилгандай, Эгамиз Ўзидан қўрққанларга раҳм қилади. Биз қандай ясалганимизни У билади, Биз тупроқ эканимизни У ёдида тутади.” “Барча ташвишингизни Худога топширинглар, чунки У ҳамиша сизларга ғамхўрлик қилади.” Худованд Каломида шундай ваъда берган экан, демак бу албатта ҳақиқат. Унинг ваъдалари ишончли ва мустаҳкамдир. Унга ишонганлар ва умид қилганлар уятга қолмайди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top