Салом азизлар. Шогирд орттириш мавзусига бағишланган дастуримизга хуш келибсиз. Исо ўзининг шогирдлар билан бўлган муносабатини ток новдасининг шоҳлари билан бўлган муносабатига ўхшатиб таълим беради. Масиҳнинг бу таълимотинининг мазмуни — бу Унинг шогирдлар билан бўлган муносабатларининг тўртинчи даври. “Боринглар ва кўрасизлар” деган давр биринчи эди ва тўрт ой давом этди. “Изимдан боринглар” деган давр тўққиз ой давом этиб, ўн икки шогирдга асосларни ўргатиш билан ўтди. “Мен билан бўлинглар” деган давр йигирма ой давомида ўн иккита шогирдлари ўз зиммаларига хизмат масъулиятини олишдан олдин махсус тайёргарликдан ўтишди. “Мен билан алоқада бўлинг”, деб аталган тўртинчи даврни Масиҳ ток новдаларини ва унинг шоҳлари билан бўлган тенглама орқали тушунтирди.
Исо муносабатлар ўзгариши ҳақида ўн иккитага хабар берди. Исо уларни ташлаб кетаяпти, лекин Муқаддас Руҳ келади. У улар билан бошқача бўлади, уларни мукаммаллик билан тўлдиради. Унумли хизматнинг муқаррар шарти ҳақида Юҳанно баён этган Хушхабарда шундай дейилган: “Мен – ток, сизлар – новдасизлар. Ким Мен билан алоқада бўлиб, Мен у билан алоқада бўлсам, у кўп ҳосил беради. Менсиз ҳеч нарса қилолмайсизлар”.
Ҳосилдор масиҳий, Масиҳ билан алоқада бўлиши керак. Лекин бу ерда Масиҳ ҳосил келтиришга урғу қўймасдан, У билан алоқадор бўлишни таъкидлайди. Новда шоҳлар билан бўлганидек, Масиҳ билан алоқада бўлсагина ҳосил келтиролади. Ҳақиқатдан ҳам, қандай қилиб унда у ҳосил келтирмайди? Бу қоида мураббийликда энг муҳим, деб ҳисобланади, чунки Исо ҳосилдор, Худога керакли имонлини тасвирлашда давом эттиради. Бу шахсни У шогирд, деб атайди. У шогирдларга шогирдлар ҳақида жуда яхши шогирдни тасвирлаб сўзлаб беради. Бошқача айтганда, Исо Буюк топшириқнинг “маҳсулотини” кўрсатади. “Агар сизлар Мен билан алоқада бўлиб, сўзларимни қалбингизга жо қилсангизлар, истаганингизни сўранглар, эришасизлар”.
“Алоқада бўлиб” сўзи, юнон тилидаги “mena” сўзидан олиниб, “маълум бир вақт давомида алоқада бўлмоқ ёки яшамоқ” деган маънони билдиради. Масиҳ ва Унинг шогирдлари жонли алоқада бўлиб туришлари зарурлиги ҳақида гап юритади. Бу ҳосилдор хизмат ишида керакли, деб кўрсатилган. Аммо, Масиҳ билан алоқада бўлиш деган сўзнинг маъносини англаб олиш учун бу гапнинг биринчи сўзини тушуниш керак.
Бу ерда биринчи сўз – агар сўзидир. Бу ерда қандайдир даражада иккиланиш ҳақида гап кетмоқда. Бу сўзни юнонча тилда тўрт хил қилиб тушунса бўлади. Бу жумлада ишлатилган шакл аниқ даражада иккиланишни билдиради. Қандайдир ҳаракатни бошлаш учун, танлаш керак. Ҳар бир масиҳий ҳар куни шундай танлаш қилади: “мен бугун Масиҳ изидан бораманми?”, “Масиҳ Руҳи мени бошқарадими?”, “Унинг таълимоти мени тўғри йўлга соладими?”. Ҳар қандай одам Масиҳнинг қуйидаги таклифига жавоб беришга мажбур: “… Менинг кетимдан юринглар, Мен сизларни инсон овчилари қиламан” (Мк. 1:17). Хўш, сиз Унинг кетидан эргашишга тайёрмисиз? Раббим хизматингизни Ўзи баракаласин. Омон бўлинг.