2:58

Шогирд ва севги

MP3

Салом азизлар. Шогирд орттириш мавзусига бағишланган дастуримизга хуш келибсиз. Исо итоаткорликни севги билан боғлаб келган. “Отам Мени қандай севган бўлса, Мен ҳам сизларни шундай севдим. Менинг муҳаббатимга содиқ қолинглар. Мен Отамнинг амрларига амал қилиб, Унинг муҳаббатига содиқ қолганман. Худди шу сингари сизлар ҳам, агар Менинг амрларимга амал қилсангизлар, муҳаббатимга содиқ қоласизлар” (Юҳ. 15:9-10). Шу вақтдан илгарироқ Исо шундай деган эди: “Агар Мени севсангизлар, амрларимга амал қилинглар” (Юҳ. 14:15); ва яна: “Ким Менинг амрларимни билсаю, уларга амал қилса, у Мени севади. Ким Мени севса, Отам ҳам уни севади, Мен ҳам уни севаман ва Ўзимни унга кўрсатаман” (Юҳ.14:21).

Исо ўзининг шогирдларидан севги билан қилинган итоаткорликни талаб қилади. У севги итоаткорликдан юқори эмас, деб ўргатади, лекин итоаткорликнинг ўзи — бу севгидир. Тайёрланмаган масиҳий Руҳ орқали истакларни сезмаганича ҳаракат қилмайди. Калом билан алоқада бўлган, Каломга тўлган шогирд у ўзи шу ҳақда нима, деб ўйлашига қарамасдан, ўз ишини Худованднинг топшириқлари асосида бажаради. Баъзан итоаткор масиҳий шу ажойиб ишларни қилгиси келади, аммо кўпинча бундай бўлмайди. Йўлидан четлашган масиҳий ва шогирд орасидаги фарқ шундаки, шогирд ташқи ҳолатларга, ҳислатларга ёки ҳар қандай қийинчиликларга қарамай Худога итоаткор бўлиб қолади.

Севги билан қилинадиган итоаткорлик учун мукофотлар кўп. Юқорида Инжилдан келтирилган парчалардан мана шундай хулосалар келтирса бўлади: Худо бизни аввалдан севади ва Ўз Ўғлини кўпчиликнинг гуноҳлари эвазига берди: “Зеро Худо оламни шунчалик севдики, Ўзининг ягона Ўғлини берди…” (Юҳ. 3:16). Худо бизни севди – мана шунинг учун У шундай қилди. “Биз Уни севайлик, чунки аввал У бизни севди” (1 Юҳ. 4:19).

Худо биз учун қилганига жавобан бизнинг севги билан қилган итоаткорлигимиз бу кейинги қадам. “Агар Мени севсангизлар, — дейди Исо, — амрларимга амал қилинглар”. Биз севги билан қилинадиган итоаткорликнинг йўлидан жасурлик билан бормоқдамиз ва ҳосиллар – ажойиб. “…Ким Мени севса, Отам ҳам уни севади; Мен ҳам уни севаман ва Ўзимни унга кўрсатаман”, дейди Раббимиз (Юҳ. 14:21).

Худо бизни жавобан севади ва бизга янада кўпроқ ошкор қилади. Исо бизга Руҳ сирларини ўргатади ва бизларнинг қалбларимизга нисбатан Худованднинг режаларини батафсил очиб беради. Худонинг тафсилотлари ва сирлари итоаткорлик йўлида аниқ бўлади. Сиз қачон бўлса ҳам ўзингизга савол берганмисиз, нима учун Исонинг шогирдлари Худо ва Унинг ишлари ҳақида бошқалардан кўпроқ билимга эга бўлишди? Ушбу саволга жавоб эса қизиқарли даражада одиийдир: улар итоаткорлик йўлида тинмай юрдилар ва айнан мана шу итоаткорлиги туфайли, Худо уларни кўп нарсага ўргатди. Сизчи азиз дўстим, сизнинг хизматингиз қандай кетяпти? Сиз ҳам итоаткорлик йўлида тинмай тер тўкяпсизми?

Раббим хизматингизни Ўзи баракаласин. Омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top