3:25

Шогирдингиз, Масиҳнинг шогирдидир

MP3

Салом азизлар. Эсимда бор, ёшлигимда бошимга келган ҳар қандай фикримни отамга қўрқмасдан айта олар эдим, чунки отам мени койимаслиги ва тўғри тушунишини билардим. Отамнинг бу фазилатини юксак даражада қадрлар эдим. Ёшим ўтгани сари отамнинг бу фазилатини бебаҳо деб биламан. Бу фазилатни мен ўзимда ҳам ривожлантирдим, отам менга қандай муносабатда бўлган бўлса, мен ҳам болаларимга шундай муносабатда бўляпман. Кўпинча биз ичимиздаги дардимизни кимгадир айтишимиз керак. Аммо бошқалар бизни нотўғри тушунмасин, деб биз юрагимизни очиб тўкишдан қўрқамиз. Шунинг учун шогирдингизнинг ишончини қозонинг, у сизга юрагини оча оладиган бўлсин, дардини, қўрқувларини, муаммоларини, шахсий масалаларини қўрқмасдан айтадиган бўлсин.

Сиз ундан юз ўгириб кетмаслигига у амин бўлиши керак. Бутрус шундай деб айтган: “Аввало бир-бирингизни ихлос билан севинглар. Чунки севги кўп гуноҳларни ювади.” (1Бутрус 4:8). Ўзимизга паст баҳо бериш кўпчилигимизга мансуб бўлган иллатдир. Бу иллатни меҳр орқалигина йўқ қилиш мумкин. Меҳр–муҳаббат одамлар аро муносабатларимизни малҳам каби тузатади. Турмуш ўртоғингизга, фарзандингизга ёки биродарингизга Масиҳда улғайишга ёрдам берганингизда кўпинча ўзингизни бундай ишни қилишга номуносиб деб сезасиз, бу тўғри.

Аммо бу ишни меҳр билан билан қилсангиз албатта яхши натижага эришасиз.

Шогирд ўстиришни уддалай олмайман, деб хавотир олишингиз табиий ҳол. Юқоридаги қоидаларга амал қилсангиз анча ёрдам оласиз, аммо хавотир туйғусидан тўлиқ ҳоли бўла олмаслигингиз ҳам мумкин. Сизга фақат бир маслаҳат бермоқчиман: шогирдингизни яхши кўринг, уни оилангиз аъзоси деб билинг. Қолган ишни эса Худонинг Ўзи бажаради. Исо Масиҳнинг издоши шогирд орттириш хизматини бошлар экан, ҳаворий Павлус ишлаб чиқарган босқичли мақсадга дуч келади. Келинглар, 1Салоникаликларга мактубнинг 1- боб, 5–10–оятларда ёзилган Павлуснинг бир мақсадини кўриб чиқайлик:

Қатъий қарор: “Ахир, биз Хушхабарни сизларга қуруқ сўзлар билан эмас, балки Муқаддас Руҳнинг қудрати ва тўлиқ ишонч билан келтирдик. Oрангизда бўлганимизда, сизларнинг манфаатингизни кўзлаб, қандай яшаганимизни биласиз.” (1Сал 1:5). Павлус Салоникаликларга Хушхабарни Муқаддас Руҳнинг қудрати билан айтган эди. У Каломни шу қадар ишонч билан гапирган эдики, уни тинглаган одамлар Масиҳни қабул қилишга қатъий қарор қилдилар. Шогирдлар: “Сизлар биздан ва Раббимиздан ўрнак олдингиз. Ахир, кўп азоб–уқубат чекканингизга қарамай, Муқаддас Руҳ берадиган қувонч билан Худонинг сўзини қабул қилдингиз” (1Сал 1:6). Масиҳнинг шогирдини биз — имонлиларнинг ва Раббимизнинг издоши деб таърифласак бўлади. Чунки одамлар Раббимизнинг халқига эргашиб, Раббимизнинг Ўзига эргашишни ўрганадилар. Салоникаликлар Павлусга эргашишни хоҳлаганлари учун Павлус уларга устозлик қилди. Павлус Муқаддас Китобга мувофиқ ҳаёт кечириб, Худога доим итоат қилгани учун Салоникаликлар Павлусга хайрихоҳлик билдирган эдилар. Раббим хизматингизни Ўзи баракаласин. Омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top