2:47

Бахт-саодатли ишонч

MP3

“Биродарлар, мен ўзимни муродимга етишганман деб ўйламасам-да, фақат бир нарсанигина ўйлайман: орқамда қолганларни унутиб, олдимдагиларга кўз тикаман. Худо Исо Масиҳ орқали мени олий мақсадга чорлади. Мен буни адо этиб, ғалаба гулчамбарини қўлга киритиш учун жон-жаҳдим билан ҳаракат қиламан… Бизларнинг ватанимиз эса осмондадир. У ердан биз Халоскоримиз – Раббимиз Исо Масиҳнинг келишини кутяпмиз.

Ҳар нарсани бўйсундириш кучига эга бўлган Раббимиз Исо Масиҳ келганда, худди шу кучнинг таъсири билан бизнинг ожизу фоний танамизни Ўзининг улуғвор танасига ўхшатиб ўзгартиради” (Филипп 3:13,14, 20,21). Ассалому алайкум. Қувғинлар мавзусига бағишланган дастурга хуш келибсиз. Бу воқеа коммунистик Руминияда юз берган эди. Ҳукм қилинган бир масиҳий жазо олдидан ибодатни ёзиб қолдирган эди:

«Раббий, мен ва менинг уйимдагилар самоларда то Сени кўриб билмагунимизча, интиқлик билан улуғ кунни кутаверамиз. Сенинг қаршингда турувчи буюк хушхабарчиларни кўришни зорланиб кутмоқдаман. Сенинг элчиларинг хурсандчилик билан ҳосил дастасини кўтариб қайтишларини кўришни сабрсизлик билан кутмоқдаман. Сени улуғлаб куйловчи ажойиб саночиларнинг овозини эшитишни бетоқат бўлиб кутмоқдаман. Сенинг қаршингда ҳамма вақт ва ҳамма замонда турувчи барча қудратли пайғамбарларни кўришни бесабрлик билан кутмоқдаман. Бироқ, Раббий, менинг Сенга ўзгача илтижоим бор.

Ўша кун келганда, мен Сенинг ҳузурингда асирнинг либосида бўлишимга рухсат бер. Бандиларнинг дағал кийимини кийиб олиб, Сени абадийликда улуғлашга ижозат бер, токи Сен учун банди бўлганимни мен доимо эслаб юрайин». Ажойиб ва таъсирчан ибодат. Азизлар, мақсадга эришишда йўлда қандай тўсиқлар – ёғоч ёки ғиштлар учрашидан қатъий назар, муваффақиятга эришиш керак.

Худди шунингдек, қувғинга учраётган масиҳийлар ҳам абадий ҳаётнинг улуғвор чашмасидан – ҳаётдан куч-қувват олишади. Ўша самовий ҳаётда азоб-уқубатлар бўлмайди, масиҳийларнинг хоҳиш-истаги – Исо билан ҳаёт кечиришдир.

Гўлгўтада тавба қилган жиноятчи сингари, ҳар бир масиҳий ўлим олдидан ҳам хурсанд бўлишига сабаб бор. Бизнинг азоб-уқубатларимиз ниҳоясига етганда, Исо Масиҳ ҳар биримизга шундай дейди: “Сенга чиндан айтаманки, бугуннинг ўзида сен Мен билан бирга жаннатда бўласан” (Луқо 23:43).

Сизнинг нуқтаи назарингиз бўйича, ҳозирдагига қараганда осмонда умуман бошқача бўлиши мумкин бўлган нарсаларни иложи борича қоғозга ёзиб чиқинг. Заминда мавжуд, аммо самода бўлмаган нималардан сиз азият чекасиз? Сизнингча, осмонда ҳаёт қандай бўлади? Ўз фикрингизни dilkashradio телеграм каналимизга йўлланг. Сизга олдиндан ўз ташаккуримизни билдирамиз.

Раббим сизни Ўз паноҳида асрасин. Омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top